Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 02:18

Жамият

Янги Наманган туманида «Оналар боғи» ташкил этилди

  • 05.Апреля.2022
  • 544

Жорий йилнинг 2 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама этилиб, 1 мартдан эътиборан мамлакатимиз бўйлаб «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинганди.

Айни шу мақсадга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларни изчил давом эттириш мақсадида Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманидаги Ислом Каримов кўчаси ҳудудидаги 50 сотих ер майдонида «Оналар боғи» ташкил этилди.

Янги боғда кўчат экиш ишларида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динора Якубова, тумандан фаол хотин-қизлар, ҳокимлик мутасаддилари, нуронийлар, ёшлар ва кўнгилли аҳоли вакиллари қатнашди. 
Тадбир иштирокчилари ажратилган майдонга биринчи куннинг ўзида 600 туп каталпа, каштан ва павлония ниҳолларини экишди. Шунингдек, 3 мингта гул кўчатлари ҳам ўтқазилди.

Дарвоқе, «Оналар боғи»да яхши ниятлар билан экилган ҳар бир кўчатни парвариш қилиш, уларни ўз вақтида суғориш бўйича масъуллар тайинланиб, зарур тавсиялар берилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь