Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 04:59

Жамият

ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ – ҲАҚИҚИЙ АҲВОЛНИ ЯШИРИБ БЎЛМАЙДИГАН СОҲА

  • 23.Июня.2021
  • 659

Вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси бошлиғи Акрамжон Ҳамдамов Нодира номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай деди.

Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан вилоятимиз ҳудудидаги ички хўжалик йўлларини тартибга солиш ва асфальтлаш учун 300 миллиард сўм маблағ ажратиб берилгани ўзига хос воқеа бўлди. 

Қишлоқларга олиб борувчи 3770 км. йўлларнинг 954 км.ни шу йил якунигача тартибга келтириш режалаштирилган. Шундан 354 км. қисмига асфальт ётқизилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, вилоят бўйича 6878 км. йўл таъмирга муҳтож. Бошқарма тасарруфида 18 та асфальт заводи ишлаб турибди. 
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов ҳамда соҳа раҳбар-мутахассислари иштирок этган анжуманда 40 дан зиёд теле, матбуот ва интернет нашри вакиллари ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан бирга аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозлар бўйича ҳам жавоблар олишди.

Анжуман доирасидаги пресс-турда Наманган шаҳри ҳудудидаги таъмир-қурилиш ва асфальтлаш ишлари олиб борилаётган Бунёдкор, Марғилон, Қодир Отамирзаев, Зарқайнар, Ҳамроҳ, Гўзал, Бобораҳим Машраб ҳамда Амир Темур кўчаларида бўлиб, амалий ҳаракатлар билан танишилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь