Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 10:34

Жамият

ЮРГАН ДАРЁ, ЎТИРГАН БЎЙРА: ЎЗБЕКИСТОНДА 10 МИНГ ҚАДАМ ЮРГАНЛАРГА ПУЛ ТЎЛАНАДИ

  • 01.Мая.2021
  • 880

Ҳукумат қарори (253-сон, 28.04.2021 й.) билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Huquqiy axborot канали хабар бермоқда. 

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси 10 майдан тест режимида, 1 июндан бошлаб тўлиқ фаолияти ташкил этилади.

Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:

  • туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
  • Республика бўйича – 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.

Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь