Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 03:38

Жаҳон

«Tata Steel Chess» турнирида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди: воқеалар, ҳодисалар, фактлар

  • 31.Января.2023
  • 964

Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш сўнгги йилларда 7 баробар ўсиб, 1,3 миллиард долларга етди. 

2022 йилда мамлакатимизда 106 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника, мингта маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди ва бу орқали 3,5 миллион аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди. «Тиббиёт бригадалари»га қўшимча 3600 та педиатрия ҳамшираси ва доя штатлари ажратилди.

30 январда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига 85 йил тўлди.

Мамлакатимизда ўтган йили давлат бюджетига 46,2 трлн. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди.

«Қуйи Сургил» конида кунлик 820 минг куб метр табиий газ ва бир тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди. Маълумот учун, «Қуйи Сургил» газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида СOVID-19га қарши вакциналар бўйича янги платформа яратди. Мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра,  мазкур веб-ресурсда мавзуга доир 135 та саволга батафсил жавоб, видео ва аудио материаллар мавжуд.

Ўтган йили «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти томонидан 5 миллион 75 минг тоннадан ортиқ кўмир қазиб олинди.

Нидерландияда 16 кун давом этган шахмат бўйича «Tata Steel Chess» халқаро турнирида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров муваффақиятли иштирок этиб, 2- ва 3-ўринни қўлга киритдилар.

2022 йили Ўзбекистонда 101617 та «Cobalt»,  87105 та «Lacetti-Gentra»,  72235 та «Damas», 22245 та «Nexia T-250», 14464 та «Spark», 9088 та «Tracker», 423 та  «Volkswagen Caddy» ва 20941 та махсус енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди.

Эроннинг Ғарбий Озарбайжон вилояти, Хой шаҳрида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев АҚШнинг Калифорния штатида «Golden Boy» компанияси томонидан ташкил этилган мусобақада америкалик Улисес Сьеррани 3-раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалабалари сонини 11 тага етказди ва WBO Global камарини қўлга киритди.  

Чехия Республикасида бўлиб ўтган Президентлик сайловида истеъфодаги армия генерали Петр Павели сайловчиларнинг 58,32 фоиз овозини олиб, мамлакатнинг янги раҳбари этиб сайланди. Инагурация маросими 9 мартга мўлжалланган.

Сўнгги икки ҳафтада Афғонистонда совуқ туфайли 160 киши вафот этди, 70 минг чорва моллари нобуд бўлди.

Ҳозирда Японияда 100 ёшдан ошган инсонлар сони 90 мингдан ортиқроқни ташкил этади.

2023 йилнинг 23 сентябридан 8 октябригача Хитойда Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ухлашдан олдин телефондан  фойдаланиш кўз хиралашиши, уйқу бузилиши, бўйин оғриғи каби хасталикларни келтириб чиқарар экан.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь