Қисқа сатрларда

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

19 April, 2024, 07:24

Жаҳон

Алишер Усмонов ЕИнинг унга нисбатан жорий қилган санкцияларига изоҳ берди

  • 02.Марта.2022
  • 694

CentralAsia. Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси сабабли асли ўзбекистонлик бўлган Россия миллиардери Алишер Усмоновнинг активларини музлатиб қўйди. Россиялик миллиардер бу борада ўз фикрларини билдирди.

“2022 йилнинг 28 февраль куни  Европа Иттифоқи менга нисбатан санкцияларни жорий қилди. Бу адолатсиз қарор, деб биламан ва санкцияларни  оқлайдиган сабаблар менинг шаъним, қадр-қимматим ва ишчанлик обрў-эътиборимни камситувчи ёлғон айбловлардир. Мен ўз шаъним ва обрўйимни ҳимоя қилиш учун барча қонуний воситалардан фойдаланаман”, - деб ёзади миллиардер ўзининг очиқ хатида. 

Шунингдек, Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари лавозимини тарк этишини ҳам маълум қилди. У адолат қарор топмагунча, бу лавозимни тарк этишини қайд этди. Европа Иттифоқи 28 февраль куни  Алишер Усмоновдан ташқари, Россиянинг 25 нафар ишбилармонлари,  ҳарбийлари, сиёсатчилари, журналистлари ва маданият арбобларига қарши  санкциялар киритди.

И. Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь