Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 07:14

Жаҳон

АЛИШЕР УСМОНОВ НЕГА КЎП ХАЙРИЯ ҚИЛАДИ?

  • 19.Мая.2020
  • 1350

Нега россиялик тадбиркорлар орасида Forbes глобал рейтингида COVID-19 га қарши кураш учун шахсий хайриялари бўйича биринчи ўринни қўлга киритган миллиардер хайрия ишларига кўпроқ эътибор бермоқда?

Жорж Сорос, Уоррен Баффет ва Билл Гейтс каби афсонавий тадбиркорлар томонидан чет элда фаол тарғиб қилинган “Муваффақиятли бизнесмен одамларга ёрдам бериши керак” деган ҳаётий позиция жаҳондаги кўплаб ишбилармонлар учун узоқ вақтдан бери бегона эмас. Хайрия лойиҳаларини кўплаб бой одамлар қўллаб-қувватлайди.

USM холдинги эгаси учун хайрия бир неча йиллардан бери асосий машғулотга айланган. Унинг ўзи бизнесни оператив бошқаришни тарк этиши ва хайрия соҳасига тобора кўпроқ интилишни 63 йил умр кўрган Муҳаммад пайғамбар ёшига етиши билан изоҳламоқда.

Усмонов бу ҳақда биринчи марта 2012 йилда Forbes нашрига берган интервюсида айтган:

«Пайғамбар ёшига етганча ўйлашингиз лозим, аммо бу ёшга етгандан сўнг сиз худбинлик билан шуғулланишни хоҳламайсиз. Шунинг учун, 63 ёшимда “фойда ҳақидаги ҳикоям”ни якунлайман».

Олти йил ўтгач, бошқа бир интервьюда Усмонов “ҳикояни ҳақиқатан ҳам якунлаганини ва шундан бери бирон бир янги лойиҳада шахсан иштирок этмаётганлигини” тасдиқлаган эди.

Аммо, шу билан бирга тадбиркор боши билан хайрия фаолиятига шўнғиди. Форбес маълумотларига кўра, сўнгги 15 йил ичида у хайрия ишларига 2,6 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритган (шундан 400 миллион доллар фақат 2019 йилда). Бундан ташқари, Усмонов ватани Ўзбекистонда ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун юз миллионлаб маблағлар ажратган. 2020 йилда у бу миқдорларни тубдан оширди.

Хайрия уни қонида бор

Усмоновнинг атрофидагиларнинг айтишларича, “хайрия унинг қонида бор”. Уни хайрияга мойиллигини кўрсатиб берадиган воқеа бу физиология ва тиббиёт соҳасидаги Нобель лауреати Жеймс Уотсоннинг ДНК молекуласининг тузилишини кашф этганлиги учун 1962 йилда Френсис Крик ва Маурисис Ҳ.Ф. Уилкинс билан биргаликда фахрий мукофотга сазовор бўлганлиги билан тасвирланган. 2014 йилда олим ўзининг Нобель медалини Christie‘s ким ошди савдосида 4,8 миллион долларга сотади ва пулларни кейинги илмий тадқиқотлар учун ишлатишни режалаштиради. Маълум бўлишича, медални Алишер Усмонов сотиб олади ва кейинчалик мукофотни ўз эгасига қайтаради.

2020 йил бошида Усмонов ким ошди савдосида илгари 8,8 миллион долларга сотиб олган замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси Пер де Кубертинни қўлёзмасини Лозанна шаҳридаги Олимпия музейига совға қилди. Тадбиркор “Олимпия музейи бу бебаҳо ҳужжатни сақлаш учун энг яхши жой” эканлигини таъкидлаган.

2017 йилда кўриш қобилияти заиф одамларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Усмонов жамғармаси Россияда мутлақо кўр одамга бионик кўзни имплантация қилиш бўйича биринчи оператсияни молиялаштирди. Операция муваффақиятли ўтди ва бемор дунё контурларини кўришга муваффақ бўлди.

USM эгаси, шунингдек, “Союзмультфильм” студияси анимацион фильмларининг Олтин тўпламига ҳуқуқларни сотиб олиб Россияга совға қилгани билан танилган. Улар орасида “Туман ичидаги типратикан, “Қор маликаси”, “Маугли” ва бошқа кўплаб асарлар бор. Ҳаммаси бўлиб, ўз ичига тахминан 300 соатлик архивни олган 547 мультфильм.

2007 йилда Алишер Усмонов Sotheby‘s аукционига қўйилган Мстислав Ростропович ва Галина Вишневскаяларнинг коллексияларини сотиб олиб Россияга қайтариб берди.

Бугунги кунда ноёб тўпламни Санкт-Петербург яқинидаги Стрелнада жойлашган Константиновский саройида кўриш мумкин.

Усмонов – қиличбозлик бўйича спорт устаси, Собиқ Иттифоқ терма жамоаси аъзоси. Ҳозирги кунда у Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқаради, Россия қиличбозлик федерацияси васийлик Кенгаши раиси, Россия Олимпия ўйинларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгаши аъзоси, шунингдек, Халқаро Олимпия телевидениясини ривожлантириш қўмитаси аъзоси.

Insidethegames.biz нашри ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги уч олимпия цикли давомида Усмонов халқаро федерацияни қўллаб-қувватлаш учун 80 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратган.

Пандемия олдида барча тенгдир

Бироқ, 2020 йилда, ўтган йиллардаги “тинч” хайрия фаолияти иккинчи планга қолиб кетди. Йил янги хавфли касаллик эпидемияси, мисли кўрилмаган иқтисодий ва ижтимоий муаммолар билан чақириқ билан бошланди.

“Албатта, коронавирус пандемияси бизнесга, афсуски, бутун дунё иқтисодиётига таъсир қилди. Тадбиркорлар нафақат активларга, балки мажбуриятларга ҳам эга. Вируснинг нафақат ўзи, балки бозорларни ларзага солувчи ахборот тўлқини ҳам жуда хавфлидир”, – деди Усмонов март ойи бошида.

“Ҳозирги вазиятда энг муҳими геосиёсий зиддиятларга қарамасдан дунё давлатлари раҳбарларининг глобал хавф олдида одамларнинг саломатлиги ва бахт-саодати учун бирлашишлари.”

Усмонов ва унинг шериклари пандемияни енгиш учун ўз ҳиссаларини қўшди. Апрел ойида USM акциядорлари Россияда янги коронавирус инфексиясининг тарқалишини олдини олиш бўйича тезкор штабга 27 миллион доллардан кўп маблағ ўтказдилар. Мазкур молиялаштириш тиббиёт ходимлари ва кўнгиллилар учун ҳимоя воситаларини сотиб олишга қаратилган бўлиб, апрель-май ойларида Россияга умумий оғирлиги 350 тоннага тенг 25 миллион донадан ортиқ инвентарлар сотиб олиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Алишер Усмонов пандемия даврида Россиядаги ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатди. У Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан ўтказиладиган “Меҳр” дастурининг асосий ҳомийларидан бирига айланди, унга кўра аҳолининг энг заиф қатламлари бир марталик тўловларни олишлари мумкин.

Усмонов Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан курашиш учун 25 миллион доллар ажратди. 2020 йил май ойи бошида Сирдарёдаги техноген фожеа туфайли мамлакат ва қўшни Қозоғистоннинг чегара ҳудудларида содир бўлган сув тошқини оқибатида 100 мингдан ортиқ одам зарар кўрди. Бу вазиятда тадбиркор “Биз ёрдамга муҳтож инсонларга алоҳида раҳм-шафқат кўрсатишимиз керак” деб таъкидлаб, фалокат оқибатларини бартараф этиш учун 15 миллион доллар ажратди.” Ушбу маблағнинг 5 миллион доллари Қозоғистонга, 10 миллион доллари Ўзбекистонга юборилди.

Май ойи бошида  The IntelliNews нашри Усмонов томонидан бошқариладиган компаниялар коронавирусга қарши курашга йўналтирилган маблағ ва манбалар миқдорини “100 миллион доллардан қўпроқ” деб баҳолади. Бу эса Усмоновни коронавирусга қарши курашда Жек Дорси ва Билл Гейтс билан бир қаторда дунёдаги энг саховатли донорлар учлигига киритади.

Forbes ва Bloomberg маълумотларига кўра, Алишер Усмонов сайёрамиздаги энг нуфузли одамлардан бири. У тоғ-кон ва металлургия, телекоммуникация, технология ва Интернет-бизнес соҳасидаги корхоналарни бирлаштирган USM холдинг компаниясининг асосчисидир. Гуруҳ активлари таркибига “Металлоинвест” холдинги, “Байкал тоғли компанияси” ва “МегаФон” уяли алоқа оператори киради. Шунингдек, USM интернет-бозорнинг рус тилида сўзлашувчи сегментида пешқадам ҳисоблаган Mail.Ru Group акциядори ҳисобланади.

Қолаверса, Алишер Усмонов Facebook, Alibaba, JD.com, Uber, Spotify, Zalando, Flipkart, Zocdoc вa Klarna сингари энг тез ривожланаётган интернет-лойиҳаларга венчур сармоялари билан танилган. Бугунги кунда тадбиркорнинг инвестиция манфаатларида қаторида сунъий интеллект, катта маълумотлар, алмашинув иқтисодиёти, тиббиёт ва биотехнология соҳасидаги янгиликлар каби инновацион соҳалар мавжуд.

Тадбиркор “Коммерсантʼ” нашриёт уйи ва “Химки Групп” ривожланиш компаниясига эгалик қилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмонов “Арсенал” (Буюк Британия) клубининг йирик акционери бўлган.

Муаллиф: Надежда Агеева

davr24.uz дан олинди

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь