Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 04:22

Жаҳон

Қирғизистонда фонограмма билан қўшиқ куйлаш тақиқланди.: воқеалар, ҳодисалар, фактлар

  • 11.Января.2023
  • 556

Янги йилнинг илк кунида мамлакатимизда 2155 нафар чақалоқ туғилди. Уларнинг 1056 нафари қиз, 1099 нафари эса ўғил болалардир.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг 11 ойида 138,9 минг нафар ўзбекистонлик ўқиш мақсадида хорижга йўл олган. Қирғизистонга энг кўп (52291) киши борган бўлса, Тожикистонга - 47213,  Россияга - 13128, Қозоғистонга - 10646, Туркияга - 5265, Жанубий Кореяга - 4645, АҚШга - 987, Буюк Британияга - 971, Белорусга – 928, Германияга - 772 киши кетган. 

«Global Firepower»нинг 2023 йилги дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 145 давлат орасида 62-ўринни эгаллади. Кучли учликни АҚШ, Россия ва Хитой бошқармоқда. Қўшниларимиз Қозоғистон 63, Туркманистон 82, Қирғизистон 107, Тожикис-тон эса 120-ўриндан жой олди.

2017–2021 йилларда Ўзбекистонда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 67 фоизга етди.

2024 йил 26 июль куни «Париж-2024» Олимпиадаси очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўйинларнинг расмий тантаналарида 600 минг томошабин қатнашиши кутилмоқда. Муҳим ўриндиқлар учун чипталар нархи эса 25 000 еврогача бўлиши тахмин қилиняпти.

6 январдан Испанияда бир марталик пластик идишлар ва овқатланиш анжомлари, шунингдек, найча ва пахта таёқчалари сотуви тақиқланди. Шунингдек, энди ушбу мамлакатда тамаки компаниялари кўчаларни папирос қолдиқларидан тозалаш учун пул тўлаши шарт. 

Финляндия мудофаа вазири Антти Кайкконен НАТОнинг жорий йил июлда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитига қадар мамлакат Шимолий Атлантика альянсига қўшилишини маълум қилди.

АҚШ президенти Жо Байден 2023 молия йилига жами суммаси 1,7 трлн. доллар бўлган бюджет лойиҳасини имзолади. Унда мудофаа харажатларига 858 млрд. доллар ажратилган.

Янги йил келиши билан Хорватия еврони қабул қилди ва ЕИга қўшилганидан деярли ўн йил ўтиб, Шенген ҳудудига кирди.

Қирғизистонда 2023 йилнинг 1 январидан давлат муассасалари ва оммавий тадбирларда фонограмма билан қўшиқ куйлаш тақиқланди. 

9 январдан бошлаб Таиландга келган 18 ёшдан ошган барча йўловчилар икки дозали коронавирусга қарши эмланганлик сертификатини тақдим этиши керак. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Истанбул полицияси Туркиянинг мазкур йирик шаҳри районларидан бирида Янги йил арафасида теракт тайёрлаган экстремистик гуруҳнинг икки жангарисини қўлга олди. Полиция маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси пойтахтнинг кўнгилочар масканида уюштирилган терактда ҳам мазкур гуруҳнинг қўли бор. 

Хитойнинг Тайань шаҳри суди Ляонин провинцияси халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Ли Вэньсини 540 миллион юан миқдорида пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилди.

Янги Зеландияда 2009 йилнинг 1 январидан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Шу йўл билан мамлакат аҳолисини бу зарарли иллатдан халос қилиш мақсад қилинган.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь