Қисқа сатрларда

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

16 April, 2024, 03:58

Жаҳон

Регистонга 2022 йил 1 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрган: воқеалар, ҳодисалар, фактлар

  • 11.Февраля.2023
  • 704

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилда аввалги йилга нисбатан 18,6 фоизга ўсиб, 50 млрд. доллардан ошди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этган (салкам бир аср муқаддам (1920) мамлакатимизнинг доимий аҳолиси 4,4 млн. киши эди). Дунё аҳолиси 1927 йили 2 млрд. кишилик довондан ўтган бўлса, 2022 йилда 8 млрд. кишидан ошган.  

БМТ сайтида Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни кузатиб бориш ва жамоатчиликни хабардор қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та энг илғор тажрибага эга давлатлар қаторидан ўрин олди.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертларининг таҳлилига кўра, мамлакатимизда 2017-2022 йилларда саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,1 фоиздан 26,7 фоизга ошган. 

Самарқанд шаҳридаги «Регистон» ансамблига 2022 йилда 1 миллион 28 мингга яқин маҳаллий ва хорижий туристлар ташриф буюрган.

Бу йил сайёрамизнинг жуда кўп минтақаларида қаҳратон совуқ ҳар йилгидан ҳам кучлироқ бўлди. Жумладан, Мексика шимолида кузатилган совуқ оқибатида ўнлаб  киши вафот этди, 70 дан ортиғи ис газидан заҳарланган ёки куйиш жароҳати олган. 

Соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, таомда маълум миқдорда тухум бўлиши юрак-қон томир хасталикларининг олдини олар экан.

ЖССТ эксперти Мария ван Керкховенинг маълум қилишича, бугунги кунда «омикрон» коронавируснинг энг юқумли формаси бўлиб қолмоқда ва ҳозирда унинг 600 та кўриниши аниқланган.   

Аргентина Марказий банки жадал инфляция фонида янги - икки минг песо номиналли банкнот муомалага чиқарилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда BBC News. Айни пайтда мамлакатнинг энг йирик банкнотаси бўлган минг песо муқобил бозорларда атиги 2.70 долларга баҳоланмоқда. 

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан метеорологик текширув олиб бораётган Хитой шари уриб туширилганига норозилик билдирди. «Хитой бундан кейин зарур жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қолади ва ўз қонуний ҳуқуқи, манфаатини қатъий ҳимоя қилади», дейилади унда. Мазкур воқеа туфайли АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг ХХРга режалаштирилган сафари ҳам бекор қилингани айтилмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, сўнгги бир йилда Европага 8 046 560 нафар украиналик қочқин кўчиб ўтган.

Жорий йилнинг январида Қирғизистонда «цефтриаксон» дори воситаси туфайли тўққизта анафилактик шок (бўғилиш) қайд этилди ва улардан бири ўлим билан тугади.

Хитой олимлари  томонидан  ўртача  27,8 ёшдаги  1 минг 28 нафар  эркак ўртасида олиб борилган сўров натижаларидан маълум бўлишича, шакарли ичимликларни кўп миқдорда истеъмол қиладиган йигитларда соч тўкилиши кучайиб кетар экан.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь