Қисқа сатрларда

Ҳунарманд қизнинг буюмлари Дубайда эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Наманганда «Ватанпарварлар боғи» очилди

Ёш тадбиркорнинг режалари катта

«Менга қанча пенсия чиқаркин?» – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тавсиялар берди

23 January, 2025, 09:48

Қишлоқ хўжалиги

Кунига 5 миллион сўмгача даромад олган ҳолатимиз ҳам бўлди – уйчилик миришкор Фазлиддин Маллаев

  • 06.Июня.2024
  • 596

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари давомида аҳоли томорқаларидан фойдаланиш ҳолати билан танишди.

3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда томорқасидан самарали фойдаланаётган хонадонлар кўплаб топилади. Улардан бири «Бўстон» маҳалласида яшовчи Фазлиддин Маллаев хонадони.

Хонадон эгалари 10 сотихли томорқадан бир йилда уч мартагача ҳосил олади. Иккита иссиқхонаси бор.

Куз-қиш мавсумида жағ-жағ, укроп, исмалоқ, саримсоқпиёз етиштиради. Ҳозирда карам, бодринг, помидор пишиб етилган. Оиладаги етти киши шу ишлар билан банд. Йилига юз миллион сўмдан кўпроқ соф фойда олади.

– Эрта пишиб етилган помидор, бодринглардан кунига 5 миллион сўмгача даромад олган ҳолатимиз ҳам бўлди. Шунинг ортидан яшашимиз яхши, уй-жойларимизни замонавий қилиб таъмирлаяпмиз, – деди хонадон соҳиби вилоят раҳбари билан суҳбатда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь