Қисқа сатрларда

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

23 April, 2024, 07:36

Маданият

Ахсикент – Марказий Осиёдаги энг ноёб археологик ёдгорлик: энди бу гапни фахр билан айта оламиз

  • 01.Июня.2023
  • 1406

62-Халқаро гуллар фестивали янги босқичга чиқди. Сайёҳлар оқими   кутилганидан икки баробарга ортдики,  дастлабки ҳафтадаёқ Наманганимиз дунёнинг 43 мамлакатидан келган 40 мингдан зиёд хорижликларга мезбонлик қилди. «Фарғона водийсида туризм: Ахсикент туризм марказини яратиш» халқаро илмий-амалий конференцияси  ҳам фестиваль доирасидаги тадбирлар сирасидан.

Ахсикент эрамиздан аввалги III асрда ташкил топган бўлиб, қадимги Фарғона давлатининг пойтахти, Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган. Тарихий манбаларда, хусусан, «Бобурнома»да бу кентнинг алоҳида аҳамияти ҳақида кўп ёзилган. Қадимдан бу ерда ер ости сув иншооти бўлгани боис мудофаа учун қулай саналган. Шаҳар Арк, ички ва ташқи шаҳардан иборат бўлган. Бу ерда ўз даврида шишасозлик, кулолчилик, темирчилик, қуролсозлик каби ҳунармандлик турлари ривожланган. 1620 йилларга келиб зилзила оқибатида улкан шаҳар вайрон бўлган. Бугунги кунда харобаларнинг 60 гектарга яқин қисми сақланиб қолган бўлиб, Фарғона водийсидаги энг катта археологик ёдгорликдир.

Мазкур ёдгорлик Наманган вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Юртимиз ва хориждаги сайёҳлик кўргазмаларида ҳам бу қадимий ёдгорлик ҳақида  тақдимотлар ўтказилаётгани бежиз эмас эди. 

– Ўтган ҳафта ичида ўтказилган Халқаро илмий-амалий анжуманда дунёнинг 16 давлатидан келган 20 га яқин нуфузли экспертлар билан янги туризм марказини яратиш масалалари муҳокама қилинди, – дейди профессор Абдулҳамид Анорбоев. – Яхши таклиф ва мақбул ечимлар берилди. Президентимиз эътиборлари билан қайта жонланган бу мажмуадаги ишлар якунида ушбу манзил жаҳон сайёҳлик марказларидан бирига айланади. 

Анжуман ишида вилоят ҳокими Ш. Абдураззоқов иштирок этди ва мақсадлар манзили бўйича берилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни қўллаб-қувватлади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь