Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

27 April, 2024, 08:14

Қишлоқ хўжалиги

Америка оқ капалаги Ўзбекистонда ҳам борми?

  • 25.Января.2023
  • 379

Кўриниши оппоқ ва юмшоқ бўлса-да, ушбу ҳашорат қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказиши мумкин. У айниқса мевали дарахтларни яхши кўради. Тут, олма, нок, ўрик, гилос, ёнғоқ, беҳи ва бошқа 300 га яқин мевали ҳамда манзарали дарахтлар унинг севимли хўракларидан ҳисобланади.

Асл ватани Шимолий Америка бўлган бу ҳашарот 1936 йилда Европа мамлакатларига ўтиб, Австрия, Болгария, Венгрия, Руминия ва бошқа давлатларда, кейинчалик эса Японияда ҳам пайдо бўлган. Америка оқ капалаги 1952 йилда Украинанинг Закарпат (Карпат орти) ўлкасида пайдо бўлди. 1966 йилда Молдавия ҳудудига ўтгани қайд қилинди. Тез орада Шимолий Кавказ, Волга бўйи ва Каспий денгизининг ғарбий қирғоғидаги вилоятларга тарқалди.

- Ҳозир зараркунанда ҳашоратнинг Марказий Осиёга ўтиши, биринчи навбатда Туркманистон ва Ўзбекистонга тарқалиши хавфи кутилмоқда, - деб ёзмоқда айрим манбалар ва ўз ўрнида Ўзбекистонга, қолаверса, минтақадаги давлатларнинг қишлоқ хўжалиги, айниқса, ипакчилик соҳаси ва боғдорчиликка катта зарар етказиш эҳтимоли бор. Бу ҳашорат бизнинг иқлим шароитимизга тез кўникиб ва мослашиб кетиши билан ҳам хавфлидир.

Капалакнинг ташқи кўриниши оқ рангда бўлиб, ипакдек товланиб туради. 8-10 кун ҳаёт кечиради. Тухуми шарсимон, кўкимтир рангда бўлади. Капалак дарахт барглари остки томонига бир қатор қилиб, 300-500 тадан ортиқ тухум қўяди. Тухумнинг устидан тукчалар билан ўрайди. Қуртлари 35-45 кун яшайди. Етилган қуртлар дарахт пўстлоқлари остида ва тўкилган барглар орасида, юпқа пилла ичида ғумбакка айланади ҳамда ғумбак даврида қишлаб чиқади.

Ушбу хавфли зараркунанданинг мамлакатимиз худудига кириб келмаслиги учун зарур карантин чораларини кўриш талаб этилади. Сабаби бу давлат аҳамиятига молик муҳим тадбир ҳисобланади. Агар, сиз яшайдиган ҳудудда нотаниш зарарли ҳашоратнинг пайдо бўлиши аниқланса, зудлик билан карантин инспекциясига хабар беришингизни илтимос қиламиз.

Я. Турсунбоев,

Наманган ТИФ агроном инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь