Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 07:03

Қишлоқ хўжалиги

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

  • 26.Марта.2024
  • 24

Баҳорги плёнкали иссиқхоналарда кўкламги-ёзги оборотда қуёш ҳарорати таъсирида помидор етиштирилади.

Республикамизнинг марказий вилоятларида кўчат март ойи ўрталарида экилиб, ҳосили апрелнинг охирги ўн кунлигида етилади. Плёнкали иссиқхоналарда етиштириш учун помидорнинг тезпишар «Перемога-165», «Талалихин-186» ва бошқа навлари тавсия этилади.

Плёнкали иссиқхоналарга экиладиган кўчатлар қишки очиладиган иссиқхоналарда тайёрланади. Уруғи январь ойи бошида сепилади. Кўчатлар 60 кунлик бўлиб, уларнинг ярми шоналаганда экиш учун олинади. Кўчатлар пикировка қилиниб, 10х10х10 см катталикдаги гўнг чириндили кубикларда ўстирилади. Кўчат етиштириш усули худди қишки иссиқхона учун тайёрлашга ўхшайди. Фарқи шундаки, баҳорги кўчатлар экишдан олдин чиниқтирилади.

Кўчат лента усулида 2 қаторлаб экилади. Бунда лента оралиғи 80-90, лентадаги қатор ораси 50-60, қатордаги ўсимлик оралиғи 25-40 см қолдирилади. Ўсимлик вертикал шпалерга боғланади. Помидор тупига бир ёки икки пояли қилиб шакл берилади. Тезпишар навлар 3-4 шохи устидан, баланд ўсадиган ўртапишар навлар 5-6 шох тепасидан чилпинади. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-27°C, кечаси 10-12°C, ҳавонинг нисбий намлиги 60-70% бўлиши лозим. Ҳавонинг 32°C дан қизишига, намликнинг ортиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шундай пайтларда иссиқхона яхшилаб шамоллатилади.

Мавсум давомида 3-4 марта қўшимча озиқ берилади. Ҳар бир озиқлантиришдан сўнг янги тупроқ сепиш, экин атрофини енгил чопиқ қилиш керак. Бериладиган минерал ўғитлар нисбатини белгилашда ўсув даври ҳамда тупроқ таркибидаги минерал моддалар ҳисобга олинади. Минерал ўғитлар маҳаллий ўғитлар билан алмашлаб берилади.

Макроэлементлар билан бир қатор мавсумда 2-3 марта микроэлементлар билан ҳам қўшимча озиқлантириш лозим (10 литрга г ҳисобидан): темир сулфат – 5, борат кислота – 3, мис сулфат – 3, руҳ сулфат – 3, аммонийли молибден сулфат – 2, калий перманганат – 3, кобалт сулфал – 2.

Э. УСМОНОВ, М. АБДУМУТАЛОВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Наманган ТИФ инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь