Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

03 June, 2025, 07:02

Қишлоқ хўжалиги

Бордо препарати нима? Мутахассислар тавсия қилади

  • 27.Января.2022
  • 1575

Бордо препарати ўсимликларнинг замбуруғли ва бактериал касалликларга қарши ишлатиладиган препарат.

Мис купороси (тўтиё)нинг оҳак эритмаси билан 1:1 нисбатдаги аралашмаси. 10 литр 1 фоизли бордо суюқлиги тайёрлаш учун 100 гр. мис купоросига 3-4 литр  иссиқ сув қуйиб, ёғоч, шиша ёки сопол идишда аралаштирилади. Сўнг қолган сув совуқ ҳолда 5 литрга етгунча қўшилади. Бошқа идишда 5 литр  сувда 150 гр. оҳак эритилади, яъни сўндирилади. Мис купороси эритмаси оҳакли эритма (аксинча мумкин эмас) устига қуйилади. Бундай аралашма “Бордо суюқлиги” деб аталади. Уни айнан ишлатиш олдидан тайёрланади. 
Ўзбекистонда бордо суюқлиги кўпроқ меваларнинг барг бужмайиши, калмараз, антракноз, шунингдек,  беда, сабзавот ва бошқа экинларнинг қўнғир доғига ҳамда шу каби бошқа замбуруғли касалликларга қарши қўлланади. Ўсимликлар мис купороси бўйича 1 фоизли эритма билан вегитация даврида пуркалади. Препаратнинг сарф меъёри 12 – 15 кг/га, суюқлик сарфи 500 – 800 л/га. 

Қаҳрамон НИЗОМОВ,
Абдувоҳид ОТАХОНОВ,
Элёрбек ОЛИМЖОНОВ,
вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўсимликлар карантини чегара маскани инспекторлари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь