Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

28 April, 2024, 02:58

Қишлоқ хўжалиги

Буғдойимиз баракали бўлсин!

  • 07.Июня.2022
  • 849

Вилоятимиз туманларида 2022 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон ҳосилини нест-нобуд қилмасдан ўз вақтида уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш ҳамда ғалладан бўшаган майдонларни такрорий экин экиш учун ажратиб бериш бўйича вилоят кўргазмали семинарлари бўлиб ўтмоқда. 
Чуст туманида семинарда вилоят сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари ҳамда ўрим-йиғимга масъул мутасаддилар, ғаллачилик кластер корхоналари масъуллари иштирок этдилар. 
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов таъкидлаб ўтганидек, вилоятимизда жорий мавсумда 2 минг 191 та фермер хўжалигининг 67 минг 750 гектар майдонида ғалла парвариш қилинди. Ҳар гектаридан ўртача 80 центнердан 541 минг 999 тонна дон етиштирилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда бутун дунёда долзарб масала бўлиб турган озиқ-овқат, хусусан, дон ва нон танқислигининг олдини олишга қаратилган муҳим чора-тадбирларнинг энг асосий бўғими, бошоқли донни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш, ғалладан бўшаган майдонларга эса такрорий экинлар экиш муҳим саналади. 

Ўтган йилларда Мингбулоқ ва Поп туманларида ғаллачилик соҳасида 2 та кластер корхонаси ташкил этилган бўлса, жорий йилда 11 та ғалла етиштирадиган туманда 10 та кластер корхонаси  фючерс шартномаси асосида ғалла етиштириш учун бириктириб берилган.
Семинарлар давомида ғалладан бўшаган ерларга такрорий экинларни кечиктирмасдан экиш, уларнинг парвариши бўйича ҳам тавсиялар берилди. Бунда ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга ер ажратиб бериш алоҳида талаб қилиб қўйилди. 

Эътиборлиси шундаки, 1 557 гектар ер «E-Auksion» электрон савдога ариза топширган, лекин ғолиб бўлмагани сабаб ер олмаган фуқароларга ажратилади. Бунинг натижасида вилоятда кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ишсиз 21 минг 500 та аҳоли хонадони оталиққа олинади. Бу «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»даги меҳнатга лаёқатли вақтинча ишсиз фуқароларга тўғри келади. Уларга уруғлик буғдой, сомон пресс ва такрорий экин экиш учун ер майдони берилади. Бу ерларда сабзавот, картошка, дуккакли ва мойли, чорва озуқа экинлари етиштирилади.
Ғалла ўрими бошланиши олдидан туман қишлоқ хўжалиги вакиллари, муқобил машина трактор парклари раислари, фермер хўжалиги раҳбарлари, кластерлар ҳамда ғалла ўримига бириктирилган отряд раҳбарларидан мавсум давомида ишга эътибор билан ёндошиш пироварида мўл-кўл ҳосил омили бўлиши таъкидланди.

Хусусан, Чуст, Поп, Мингбулоқ ва Наманган туманларида ўтказилган семинарлар якунида Ватанимиз равнақи, халқимизнинг янада фаровонлиги, дастурхонларимиз нонга тўлиши учун ҳам ғалла ўрими мавсумини беталофат ва баракали бўлишини тилаб, дуога қўл очилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь