Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 11:03

Қишлоқ хўжалиги

Дарахтингиз мева бермаяптими? Ёки ҳосили озми? – мутахассис маслаҳати

  • 21.Февраля.2024
  • 85

Мевали дарахтлар экилгандан сўнг турига ва шакл бериш усулига қараб, одатда, 2 ва 5 ёш орасида мева қила бошлайди.

Данакли мева дарахтларининг аксари яхши парваришланганда 2 ёки 3 ёшдан мевага киради. Гилос дарахти 3-4 ёш, олма дарахти 2 ёшдан 4 ёшгача ва нок дарахти эса 3-5 ёш орасида мевага киради.

Меваларнинг ҳосил бўлишида чангланиш, суғориш ва дарахтларни тўғри ўғитлаш катта ўрин тутади.

Дарахтларда қуйидаги ўзгаришларни кузатиш жуда муҳимдир: дарахтлар умуман гулламаслиги, гуллаб мева тугмаслиги ёки гуллаб мева тугса-да, лекин барча мева теримдан олдин тўкилиб кетиши мумкин.

Агар дарахтингиз умуман гулламаган бўлса ва юқорида айтиб ўтган ёшдан ўтган бўлса, сиз жуда кўп шохларни кесиб юборяпсиз. Кўплаб мевали дарахтлар мева қилувчи шохчаларни ёки узун новдаларни ривожланишини талаб этади. Шу сабабли, бир йиллик шохчаларни ва новдаларни кесиб ташламаслик керак.

Қуёш нурини етарли бўлмаслиги натижасида мевали шохлар ривожланмайди. Мевали дарахт учун бир кунда камида 6 соат қуёш нури тушиши зарур.

Агар дарахтни бир неча йил тўғри кесганингиздан кейин ҳам гулламаса, у дарахтга бошқа нав пайванд қилинг ёки ўрнига янги дарахт ўтқазинг. Дарахт гулласа-ю, аммо кам ҳосил қилса, бунинг асосий сабаби чанглантирувчи навнинг йўқлиги бўлиши мумкин.

Яна бошқа сабаб, гуллаш давридаги совуқ ҳаво бўлиши ҳам мумкин. Совуқ ҳаво бўлганда дарахтларни чанглатишда қатнашувчи ҳашаротлар ҳаракати сустлашади. Паст ҳарорат табиий чангланиш жараёнига салбий таъсир ўтказади.

Об-ҳавонинг ноқулай келиши эрта гулловчи бодом ва олхўри дарахтларининг гуллашига ҳам ёмон таъсир ўтказади.

Дарахтларда азот етишмовчилиги ҳам кам мева бўлишига олиб келиши мумкин. Агар, дарахтларда азот етишмовчилиги маълум бўлса, дарахтларни қишга захира йиғишлари учун азотни ёзда беринг. Захира қилинган азот баҳорда дарахтларни гуллаши учун сарфланади.

Я. Турсунбоев,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Наманган ТИФ инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь