Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 07:57

Қишлоқ хўжалиги

Эл дастурхонига баракали ҳисса

  • 13.Марта.2023
  • 730

Паррандачилик – даромадли, шу билан бирга анчайин эътиборталаб соҳа. Паррандалар нафақат гўшти, тухуми, балки пати учун ҳам боқилади. Бу соҳа ҳозирга келиб, чорвачиликдаги асосий йўналишлардан бирига айланиб улгурди. Бунинг сабаби парранда боқишда катта харажат талаб қилинмайди, сақлаш иншоотлари ҳам жуда оддий.

Мутахассислар фикрича, иқтисодий етакчи давлатларда ҳам паррандачиликка катта эътибор қаратилади. Чунки, айнан паррандачилик аҳолини гўшт, умуман, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади ва аҳолини иш билан банд бўлишига ҳисса қўшади.

Уйчи туманининг Мевазор маҳалласида жойлашган «Уйчи парранда» МЧЖда  парранда гўшти ва тухум етиштирилмоқда. Фирма раҳбари Ваҳобжон Мирзаевнинг таъкидлашича, бунга бўлган талаб жуда юқори. 

– 2018 йилда 8 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу фирмани очдик. Дастлаб, Венгрия давлатидан 62 минг бош наслли жўжа олиб келинди. Ўша вақтда қўл остимда 30 нафар ишчи бор эди. 2020 йилда корхонани кенгайтириш, қолаверса, инкубатория  дастгоҳларини сотиб олиш мақсадида 434 минг доллар кредит олинди. Бунинг натижасида, 170 та иш ўрни яратилди. Венгриядан олиб келинган жўжалар 5 ойда тухумга киради. Инкубация 21 кун деганда жўжа очиб чиқади. 30-35 кун боқиб, 2-2,5 кг бўлганда сўйиб, гўшти дўконларга тарқатилади. Бир ойда тахминан, 30-35 мингта тухум, 200 тонна бройлерни ички бозорга етказиб бермоқдамиз, – дейди Ваҳобжон Мирзаев.

Тадбиркоримиз ўз ишидан ортиб, паррандачилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга, парранда етиштириш ва ундан фойда олиш сирлари ҳақида керакли маълумотлар беришга ҳам улгуради.

Феруза ОТАХОНОВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь