Қисқа сатрларда

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Шавкатжон Абдураззоқов: «Фестивалга тайёргарлик ишларини тезроқ якунлаш керак!»

«MEXMASH»да яна юзлаб иш ўринлари яратилади

Тўрақўрғон гилослари дунё бозорига етказилмоқда

13 May, 2024, 10:35

Қишлоқ хўжалиги

Ферамон туткич – экологик тоза ва мўл ҳосил гарови

  • 23.Февраля.2022
  • 903

Карантин хизматининг асосий вазифалари ҳозирги кунда карантин остидаги маҳсулотларни чет давлатлардан олиб келишда турли зараркунандаларнинг кириб келишини ва экспорт жараёнида бошқа давлатларга тарқалишининг олдини олишдан иборатдир. 
Бугунги кунда вилоятимизда ўсимликлар дунёсига хавф соладиган зараркунандалар Шарқ мевахўри, Калифорния қалқондори, Колорадо қўнғизи ва цитрус оқ қаноти ҳамда  камисток қуртидир. Европа ва Ўрта Осиё мамлакатларидан – Ўрта ер денгиз мева пашшаси, ҳинд буғдой қоракуяси, Америка оқ капалаги, капир қўнғизи, Хитой донхўри ва бошқа зарарли ҳашаротларнинг юртимизга  кириш хавфи бор. Шунингдек, бегона ўтлардан какра, зарпечак,  девпечак  кабилар қишлоқ хўжалик экинларига, боғ ва иссиқхоналарга жиддий   зарар етказади.
Ўсимлик зараркунандаларининг мингдан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларга қарши кураш мақсадида кимёвий препаратлардан фойдаланилади. Бу билан атроф-муҳитга, фойдали ҳашаротларнинг қирилиб  йўқ бўлиб кетиши ҳамда инсон саломатлигига зарари яққол сезилмоқда. Шундай экан, зараркунандаларга  қарши биологик усулда кураш олиб бориш зарур. Бу энг афзал ва мақсадга мувофиқ, зарарсиз  табиий кураш усулидир.
Ҳашарот эркак капалаклари ҳам ферамонлар ажратиб, бу модда урғочилар ҳидига жавобан бошқа эркакларнинг фаоллигини сусайтирувчи антиафродизиак чиқаради. Ҳашаротлар ферамонлари ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда кенг қўлланмокда. Бунинг  икки йўли   белгиланган бўлиб,  булар – сигнализация ва популяцияси ҳолати устидан назорат ўрнатиш ҳамда зараркунандаларга қарши кураш воситаси сифатида фойдаланиш. Ферамон тузоқлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бошқармалари томонидан кенг фойдаланилмоқда. Айниқса, шарқ мевахўри, картошка куяси, Америка оқ капалаги, Ўрта ер денгизи мева пашшаси, Калифорния қалқондори сингари муҳим карантин зараркунандаларини ўз вақтида аниқлашда жуда зарур восита ҳисобланади. Бунга эришиш учун эркак ҳашаротлар оммавий тутилиб, табиатда «эркак вакуум» ҳосил қилинади. Эркакларни чалғитиш усули ёки ферамонлар инсектидсидли тузоқлар сифатида қўлланилади. Бунинг натижасида урғочисининг табиий популяцияси – жинсий чатиша олмаслиги туфайли зараркунанда сонининг камайишига олиб келади. 

Я. ТУРСУНБОЕВ, 
Э. УСМОНОВ, 
ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги  вилоят бошқармаси инспекторлари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь