Қисқа сатрларда

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ ЙИРИК ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ, МАСЖИД ВА САВДО МАРКАЗИ НАМАНГАНДА ҚУРИЛАДИ

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЯХШИЛИКДИР

АҲОЛИГА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРИ ВА ЁРДАМ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

"БОЛА ПУЛИ"ДАН СОЛИҚ: УНИ ҚАЙТАРИШ МУМКИНМИ?

КАДАСТР ХОДИМЛАРИ УЙНИНГ ПЛАНИНИ ЧИЗИБ БЕРГАНИ УЧУН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚЛИМИ?

08 August, 2020, 02:29

Қишлоқ хўжалиги

ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ЕТИШТИРИШГА ЖИДДИЙ АҲАМИЯТ БЕРАМИЗ

  • 14.Июля.2020
  • 174

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Янгиқўрғон туманидаги танишувларини  «Янгиқўрғон фрутс экспорт» МЧЖдан бошлади. 

2018 йил июлидан Юқори Қораянтоқ ҳудудида 300 гектар майдонда  фаолият  бошлаб, 20 дан зиёд  иш ўрни яратилган жамиятда Грециядан  келтирилган «Голден дюшес», «Гранд смит», «Скарлет», «Жереми», «Пик леди» каби олма ва нок кўчатлари парвариши йўлга қўйилган. 
 

 

Лойиҳа қиймати 18 млрд. сўмдан иборат, йилига 12 минг тонна олманинг ўзидан 36 млрд. сўм даромад олишни мақсад қилган жамият томонидан   замонавий илм-фан технологиялари ютуқларини қўллаш орқали юртимиз ва  жаҳон бозори учун сифатли ва сархил мева маҳсулотлари етказиб бериш кўзланган. 

Вилоят раҳбари амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий жабҳадаги янгиланишлардан пировард  мақсад, биринчи навбатда, одамлар бандлигини таъминлаш, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини, ҳаёт даражаси ва сифатини кўтариш эканлигига тўхталиб, тумандаги 15 минг гектарга яқин боғдорчилик майдонларининг  30-40 фоизи қаровсиз, иқтисодий жиҳатдан кам рентабелли, самарасизлиги боис уларни хатловдан ўтказиб, ўрнида янги интенсив боғларни ташкил этишга диққат қаратди.  

— Бугунги ва эртанги тараққиётимизга бевосита боғлиқ бўлган қишлоқ  хўжалиги соҳасида таркибий ўзгаришлар намоён бўлмоқда. Айниқса, экинларни жойлаштиришда анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортбоп, юқори ҳосилдорли  маҳсулотларни етиштириш, интенсив боғ-роғлар барпо этишга аҳамият бериш долзарб вазифалардан биридир, — деди Хайрулло Бозоров.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь