Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 10:42

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга олиб чиқиш ва олиб кириш тартибларидан хабардормисиз?

  • 30.Августа.2023
  • 699

Ҳозирги кунда вилоятимиздаги Наманган халқаро аэропортида  божхона чегара  масканлари мавжуд бўлиб, бу ерда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг  чегара маскани инспекторлари фаолият олиб боришмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини туғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасида фитосанитарияга оид юқори хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотларни, жумладан экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган экиш материаллари, хусусан кўчатлар, илдизлар, қаламчалар, уруғлар, туганаклар, пиёзбошлар, илдизпояларни ёки улар қисмларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга почта ва куръерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багажда ва қўл юкида олиб ўтиш тақиқланган.

Республикани фитосанитария барқарорлигини таъминлаш ҳамда карантин объектларини кириб келиш ва тарқалишини олдини олиш мақсадида республикага хорижи давлатлардан автомобиль йўллари, темирйўл станциялари, аэропортлар, дарё порти ва ташқи иқтисодий фаолият давлатлараро чегара маскан пунклари ҳамда почтамптдаги ўсимликлар карантини масканлари орқали фитосанитарияга оид хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга почта ва куръерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багажда ва қўл юклари давлат инспекторлари томонидан жойларда қатъий фитосанитария назоратидан ўтказилиши белгилаб қўйилган, ушбу амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли тартибда Ўбекистон Республикаси МЖТКнинг 107 ва 108-моддаларида назарда тутилган маъмурий жазога тортилади.

Чегара маскани орқали қўшни давлатларга фуқаролар қўл ва багаж юклари  орқали 40 кг.гача қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб чиқишлари мумкин ва бунинг учун маҳсулотлар карантин объектларидан ҳоли бўлган тақдирда белгиланган тартибда халқаро андозадаги фитосанитар сертификат расмийлаштирилиб берилади.

Қаҳрамон НИЗОМОВ,

Нодирбек ҒАНИЕВ,

Дилмурод УСМАНОВ,

Наманган халқаро аэропорти ЎКЧМ инспекторлари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь