Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

28 April, 2024, 10:06

Қишлоқ хўжалиги

Иссиқхона зараркунандаларига қарши долзарб чора-тадбирлар

  • 27.Января.2023
  • 423

Юртимиздаги иссиқхоналарда етиштирилаётган цитрус ва помидор экинларининг хавфли зараркунандаси бўлган цитрус оқ қаноти, цитрус инли куяси, помидор куяси каби зараркунандаларга ҳамда помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси (Tomato brown rugose fruit virus - ToBRFV)ни аниқлаш, назорат қилиш ҳамда уларга қарши кенг қамровли оммавий курашиш ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, бу хақда кенг жамоатчилик орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида 2023 йилнинг 26 январидан 20 февралгача қадар “долзарб ўн беш кунлик” эълон қилинди.

Шунга эътиборан, Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари томонидан амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Помидор куяси – очиқ далаларда ва иссиқхоналардаги итузумдошлилар оиласига мансуб бўлган маданий ва ёввойи ўсимликларни зарарлайди. Унинг севимли экини помидор ҳисобланади. Помидор куяси личинкаси барг, поя, гул ва меванинг ичига кириб олиб зарарлайди. Агар кураш чоралари ўз вақтида олиб борилмаса, ҳосилни бутунлай зарарлаб, нобуд қилиши мумкин.

Уларга қарши кураш учун қуйидаги агротехник чораларни амалга ошириш лозим:

  • итузумошлилар оиласига мансуб бўлмаган экинлар билан алмашлаб экиш;
  • ушбу оилага мансуб экинлар (ёввойи ва маданий)  қолдиғини йўқ қилиш;
  • помидор ўсимлигини минерал моддалар билан озиқлантириш;
  • иссиқхона тупроғини буғ билан ишлов бериш ёки уни бутунлай алмаштириш;
  • иссиқхона конструкцияларини дезинфекция қилиш;
  • экиндан бушаган ерларга механик ишлов бериш (чуқур ҳайдаш).
  • кимёвий кураш.

Цитрус оқ қаноти – бу тенг қанотлилар туркумининг алейродид ёки оқ қанотлар оиласига мансуб, цитрус ва субтропик минтақа ўсимликлари учун жуда зарарли ички карантин зараркунанда ҳисобланади.

Цитрус оқ қаноти урғочисининг узунлиги 1,6-2 мм. келадиган бир жуфт оқ қанотга эга. Кўзи қора, пушти доғли танаси оч сариқ, жим турган пайтида қанотлари танасини беркитиб туради. Урғочиси ва эркаги ташқи кўринишидан бир-бирига жуда ўхшаш. Бироқ, эркаги урғочисидан майдароқ, танаси ингичка ва узунчоқ, урғочисининг танаси калта ва кенгроқ, қаноти калтароқ бўлади. Мўйлови етти бўғимли, оёқлари икки бўғимли, тирноқли, улар ёрдамида баргларнинг таг қисмига ёпишиб туради.
Личинкалари янги очиб чиққанда 0,21-0,34 мм узунликда бўлиб, танасининг атрофи калта тукли, 3 жуфт оёқлари яхши ривожланган бўлади. Личинкалар баргларнинг остки қисмига ёпишиб, тумшуғини барг ичига тиқиб озиқлана бошлайди. Шу тариқа личинка барг ширасини сўриб олади ва ўзидан жуда майда томчи-шира ажратиб чиқаради.

Иссиқхоналарда қўлланиладиган агротехник тадбирлар юқори даражада ўтиши керак. Эрта баҳордан бошлаб далаларга чиқишининг олдини олиш, кўчатларга махсус ишлов бериб чиқарилиши лозим. Вояга етмаганларига қарши энкарзия энтомофаги тарқатилиб, сони кўпайган ҳолатда тавсия этилган кимёвий препаратлар қўлланилиб, қарши кураш тадбирлари олиб борилиши керак.

Э. Усмонов, М. Абдумуталов

Наманган ТИФ агроном инспекторлари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь