Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 02:55

Қишлоқ хўжалиги

Иссиқхонада биологик усулда бодринг етиштириш бўйича тавсиялар

  • 17.Января.2024
  • 135

Аввалги экин олиб чиқиб кетган озиқанинг ўрнини тўлдириш учун экишдан олдинги тупроқни тайёрлашда маҳаллий гўнг, фосфорли ва калийли ўғитлар киритилади.

1. Экиш вақтида уруғларни «Плантастим» биостимулятори аралаштирилган сувда 4-5 соат сақлаш (1 л. хлорланмаган сувга 10 мл.) ёки стакан ҳамда кассетадаги кўчатларни «Плантастим»ли аралашмага ботириб экиш (10 л. хлорланмаган сувга 150 мл.). Бу ишловлар илдиз чиришидан сақлайди ва илдиз тизимини кучайтиради.

Ҳар 10-12 кунда томчилатиб суғориш тизими орқали 100 литр сувга 1,5 литр «Плантастим»ли сув билан суғориш ишлари олиб борилади.

2. Бодринг кўчатлари экилгандан 7-8 ўтиб ёки уруғ экилгандан 16-17 кун сўнгра, барг орқали аввал «Престиж» биоинсектициди билан (10 л. хлорланмаган сувга 150 мл.), 3 кун ўтказиб, «Спорагин» биофунгициди (10 л. хлорланмаган сувга 150 мл.) билан пуркаш ишлари олиб борилади. Бу тадбирлар зараркунандаларга ва замбуруғ касалликларига қарши юқори самара беради.

Ушбу ишловлар ҳар 10 кунда бир мартадан такрорлаб борилади.

3. Бодринг кўчатларининг 7-8 та барг ҳосил қилгандан бошлаб, ҳар 15 кунда вирус касалликларига қарши «Лавирон» вирулициди билан ишлов бериб борилиши зарур.

4. Бодрингнинг қийғос гуллаш давридан бошлаб, 10 литр хлорланмаган сувга 50 мл «Бактомин» ва 80 мл «Максиплант» биостимуляторлари билан ҳар 18-20 кунда бир марта, жами 3 марта пуркаш ишлари қилинади. Бу мева йириклашиши ва барг массаси ҳамда поя ривожига хизмат қилади.

5. Иссиқхонада кечаси ҳарорат +12°С даражадан пастлаши кузатилганда ҳар 5-6 кунда бир марта «Антифроз» антистрессант препарати билан пуркаш ишлари олиб борилиши зарур. Бу ишловлар экинларда модда алмашинувини +2°С даражада ҳам давом этишини таъминлайди.

К. НИЗОМОВ,

А. ОТАХОНОВ,

Н. ҒАНИЕВ,

Наманган халқаро аэропорти ЎКЧМ инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь