Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 01:21

Қишлоқ хўжалиги

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

  • 04.Марта.2024
  • 26

Иссиқхоналарда ўсувчи цитрус мева дарахтларига март ойигача шакл берилиб, дарахт ёшига муносиб равишда ичига қараган, тикка ўсган ва шохлари зичлашиб кетган новдалар сийраклаштирилади. Бунда дарахт тупининг ўсиши ва мева бериши яхшиланади.

Цитрус ўсимликлари нормал ўсиши ва яхши мева бериши учун тупроқнинг оптимал намлиги тўла намлилик сиғимидан 70–85 фоизни ташкил этиши керак.

Суғоришлар бўлиб-бўлиб (мавсумда 25 мартгача) ўтказилиши керак. Ўсимлик ёши, мева бериш даражасига ва бошқа факторларга қараб суткалик ҳаво харорати ўртача +12°С ва тупроқ ҳарорати +9°С бўлганида ўса бошлайди.

Февралнинг иккинчи ярмидан цитрус ўсимликлар ғунчалай бошлайди. Ғунчалаш босқичи суткалик ўртача ҳаво харорати 18,3–21°С ва тупроқ ҳарорати 14,5–17°С бўлганида 25–28 кунга чўзилади.

1, 2 ёки 3 ёшли ўсимлик тагига 10 кг. гўнг, 20 г.дан азот ва фосфор ҳамда 10 г. калий ўғити солинади, мева берувчи туплар тагига эса 20-25 кг.дан гўнг ва 80–100 г. фосфорли, 80–120 г. азотли ва 40-60 г. калийли ўғитлар солинади.

Бунда минерал ўғитлар икки муддатда февраль охири - март бошида, қолгани май охири -июнь бошларида берилади.

Цитрус ўсимликлари иссиқхонада кўпинча сохта қалқондор, ўсимлик битлари, каналар билан зарарланади.

Қалқондорга қарши 0,3 %ли фазалон эритмаси 5-6 кун оралатиб икки марта пуркалади. "Вертимек" препаратини 0,5-0,8 %ли қилиб сепса ҳам бўлади. Бунда ўсимликнинг барглари пастки тарафидан хўллаш зарур.

Қоракуясимон зумбуруғлар барглар ювилганда кетмайди. Барглар 1 %ли бордо суюқлиги эритмаси ёки 0,5 %ли мис, хлор оксиди эритмасини қўшимча пуркалганда халос этади. Ўргимчакканага қарши биологик инсектицид бўлган "Престиж Плюс" ёки кимёвий 1 фоизли "Данитол" эритмасини пуркаш яхши самара беради.

К. НИЗОМОВ,

А. ОТАХОНОВ,

Н. ГАНИЕВ,

Наманган халқаро аэропорти УКЧМ инспекторлари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь