Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 10:12

Қишлоқ хўжалиги

КОРОСКОНЛИК ТАДБИРКОР БИОГУМУС БИЗНЕСИДАН МЎМАЙ ДАРОМАД ОЛМОҚДА

  • 05.Мая.2021
  • 853

Шуҳратжон Ҳамроев шу йил Наврўз байрами арафасида андижонлик тадбиркорлар билан телефон орқали алоқага чиқиб, интернет тармоғидан олган маълумотлари асосида калифорния қизил чувалчангларини парваришлашга қизиқаётганини маълум қилади. Қизил чувалчангларни парваришлашга қандай шароит ҳозирлаб қўйганини ҳам телефон орқали сурат ва ҳаракатли тасвир тарзида кўрсатади.
Калифорния қизил чувалчангларининг юриб турган нархи бир метр квадрат хажмдагиси икки миллион сўмданга тўғри келаётганидан келиб чиқиб, савдолашишади. 3 метр квадратдаги қизил чувалчангларни олти миллион сўмга сотиб олади. Қулай жиҳати, андижонликлар қизил чувалчангларни у айтган манзилга етказиб беришди.
Бизнесни ривожлантириш ва фойдага кириш учун етарли ер, сув, бошқа шароитлар зарур. Ривожланиш тақозо этадиган ҳажмда ер участкаси йўқ, қўлидаги пул жамғармаси ҳам бошланғич савдога етади, холос. Кейин нима қилади? 
Шуҳратжон бу томонини ҳам ўйлаган ва аниқ режаси бор. 
Келинг, шу ўринда таваккалчи йигит билан яқиндан танишсак: Шуҳратжон Ҳамроевнинг ёши 42 да. Оилали, уч фарзанди бор. Маълумоти ўрта махсус, Короскон бизнес мактабида ўқиб, ҳайдовчи-тракторчи дипломини олган. 
2021 йилгача 15 йил Россияга чиқиб, меҳнат мигранти сифатида фаолият юритган. «СOVID-19» пандемияси сабаб кўпчилик қатори Шуҳрат ҳам Россиядаги ишига боролмади. Бир муддат Наманган шаҳридаги нотўқима матолар ишлаб чиқариш цехида ишлади. Короскон – аҳолиси зич қишлоқ эмасми, ҳамма бир-биридан тўлиқ хабардор. 
Эрта баҳорда маҳалладоши, «Маҳмуджон, Мақсаджон, Моҳида» фермер хўжалиги раҳбари Аҳмаджон Кишваровдан бир гектар ғўза парваришини зиммасига олиб, иш бошлаганди. Қўл телефонидан интернет тармоғига кирди-ю биогумус тайёрлаш ҳақидаги хабарни ўқигач, юрагида бир шаҳд уйғонди. 
Фермер Кишваровга ниятини айтганида дала шийпонининг орқа томонидаги яқин 3 сотих фойдаланилмаётган жойни ажратиб берди.
Хонадонида мол, қўй каби уй ҳайвонлари парваришлайдиган ҳамқишлоқларидан гўнг сотиб олиб, ажратилган ерда қизил чувалчанглар учун чоғроққина парвариш жойи ҳозирлади. Оралиқ йўлак ажратиб турадиган уч бўлак ювилган гўнг тўшамалари шоли похоли билан ўраб қўйилибди. 

– Энди биогумус тайёрлаш ҳажмини ошириш учун етарли гўнг захирасига, камида ярим гектарлик майдонга эга бўлишим керак. Ҳаракатларим ҳокимбува ва банк мутасаддилари томонидан албатта ҳисобга олинади, деган умиддаман, – дейди Шуҳратжон.
Биз калифорния қизил чувалчанглари парваришланаётган майдонда турганимизда қўл телефони бир неча бор жиринглади. Уларнинг бири ўзини уйчилик деҳқон деб таништирса, бири Намангандаги гулчилик плантацияси учун биогумус кераклигини айтади. Йирик иссиқхонага эга бўлган ҳамқишлоқлари ҳам Шуҳратжонга умид кўзини тикиб туришибди. 
Хулласи калом, калифорния қизил чувалчанглари ювилган «тоза» гўнгни еб биогумусга айлантиришаркан. Биогумус эса деҳқончиликда ҳосилдорликни уч бараваргача оширадиган серозиқ бирикма.
Биз ёш тадбиркор Шуҳратжонга, унга интилишлар иштиёқини бағишлаган туман ҳокими Анваржон Отахўжаевга ишондик. Тилак қилдикки, Коросконда етиштирилган биогумус Фарғона-ю Андижонга қатнаётган деҳқонларимиз узоғини яқин қилади. Коросконда бизнеснинг бу тури кенг ривожланади.

Носиржон ДЕҲҚОНОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь