Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

27 April, 2024, 05:16

Қишлоқ хўжалиги

Меҳнат зафарлари муборак!

  • 16.Октября.2022
  • 940

Бундан бир ой аввал Чортоқ пахта қабул қилиш масканида ҳосилнинг дастлабки карвони тарозидан ўтказилган эди. Эҳсон тадбирида дуои фотиҳа қилиниб, эрта баҳордан етиштирилган ҳосилни беталофат йиғиштириб олиниши, баракали хирмон уюлиши тиланган эди. Астойдил ҳаракат ва тинимсиз меҳнатлар самарасида яхши ниятлар ижобат бўлди. Кўзланган хирмон етиштирилиб, ўртача 33,7 центнердан ҳосил олинди. 

Хирмонни юксалтиришда «Юсуфжон, Абдумутал, Аъзам», «Олимжон, Абдуғани, Абдували», «Бувабой Робахон файзи», «Ҳайдарали, Комилжон, Заҳрохон», «Муродулла уста пахтакор», «Мучум якка чинори» каби фермер хўжаликлари етакчилик қилишди. 

Тумандаги 49 та фермер хўжалиги  ҳосилни етиштириш бўйича «Наманган тўқимачи кластер» МЧЖ билан шартнома имзолаган. 
Таъкидлаш жоизки, терим пулини ўз вақтида узлуксиз етказиб бериш чораси кўрилди ва  илғор теримчилар мунтазам рағбатлантириб борилди.

* * *

Мингбулоқ тумани  пахтакорлари  вилоятда иккинчи  бўлиб, 2022 йилги пахта топшириш бўйича шартнома режасини ортиғи билан бажарди. Куч-ғайрат ва шижоат, миришкорлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилди. Мавсумда тумандаги 312 та фермер хўжалиги 44940 тонна  ҳосилни етиштириш бўйича «Art Soft Holding» кластери билан шартнома имзолаганди. Режа 100,57 фоизга уддалади. Бу мингбулоқликлар учун катта ғалаба, албатта. Чунки, ҳудуддаги ерларнинг захланиши юқорилиги деҳқон фермерлер учун пахта ҳосилини етиштириш, парваришлаш ва йиғиб олишда бирмунча қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келди.

«Сайдали ҳожи» «Бахтиёр Абдусаломович», «Машраббой Сайдалиев» ва «Аббосбек илғор», «Байналминал тонги» ҳамда «Ятраз» фермер хўжаликлари ташаббус кўрсатиб, юқори ҳосилдорлик натижалари билан умумюксалишга муносиб ҳисса қўшди.
Баракали хирмонни уюб, юзи ёруғ бўлган барча илғорларга зафар муборак бўлсин, деймиз.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ,
Расулбек УММАТОВ, 
Шоҳруҳ КЕНЖАЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь