Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 03:48

Қишлоқ хўжалиги

Мингбулоқнинг минг бир имкониятлари бор

  • 19.Марта.2024
  • 112

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Мингбулоқ туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган баҳорги юмушларнинг бориши, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Гулбоғ-1 ММТП ҳудудида жойлашган «Дилшодбек орзуси» фермер хўжалигида чигит экишга ер тайёрлаш, ички ариқларни бетонлаштириш жараёни кўздан кечирилди.

«Ўтган йили 76 схемада пахта экиб, 45 центнергача ҳосил олдим. Бу йилги мақсадим 50 центнер», — дейди фермер хўжалиги раҳбари Дилшод Бекназаров.

Ўрганиш давомида «Қўғоликўл» маҳалласи «Тегирмон» кўчасида истиқомат қилувчи Соҳиба Муллабоева хонадонига кирилди.

Томорқада 15 сотихга иссиқхона қилиниб, лимон етиштирилмоқда. Шунингдек, помидор, редиска, қалампир, хатто қовун, тарвуз кўчатлари етиштиради. 45 та яшикда асаларичиликни йўлга қўйган. Паррандачилик фаолияти ҳам бор.

Хонадон бекасининг айтишича, бир мавсумнинг ўзида биргина помидор кўчатларини сотиш орқали 45 миллион сўмгача даромад олаётган экан.

«Шу ишларимиз орқасидан етти фарзандни оқ ювиб, оқ тарадик. Бешта қизимни турмушга узатганман. Меҳнат қилган хор бўлмас экан. Етказганига шукр» — дея дил сўзларини билдирди Соҳиба Муллабоева вилоят ҳокими билан суҳбатда.

Вилоят раҳбарининг кутилмаганда хонадонига ташрифидан ҳаяжонланган Соҳиба опага Шавкатжон Абдураззоқов ҳам муносиб совға берди: Соҳиба Муллабоева ва унинг турмуш ўртоғи учун Шаҳанд сиҳатгоҳига бепул йўлланма ажратиладиган бўлди.

Ўрганишлар якунида «Меҳнатобод» маҳалласига борилди. «Қаҳрамонлар» кўчасида яшовчи Тошқин Бозорбоев ўз хонадонида ташкил этган инкубатория билан танишилди.

Бу ерда тадбиркор бир йўла 15000 та тухумни жўжа қилиб чиқаради. 10 мингга яқин парранда боқмоқда.

Хуллас, Мингбулоқда бу каби имкониятлар катта эканлиги эътироф этилиб, улардан унумли фойдаланиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш кераклиги таъкидланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь