Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 11:53

Қишлоқ хўжалиги

Наманганда қишлоқ хўжалиги ходимлари муносиб шарафланди

  • 11.Декабря.2023
  • 361

Вилоят маданият марказида бўлиб ўтган байрам маросимига тармоқ фидойилари, меҳнат фахрийлари, илғор фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва агрокластерлар вакиллари, боғбон, чорвадор, пиллакор, сувчи, ирригатор, агроном ва механизаторлар, туман ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари таклиф қилинди.

Даставвал, Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган байрам табриги ўқиб-эшиттирилди. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов таъкидлаганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим тармоғи – аграр соҳани ислоҳ қилиш, элимиз тўкинчилигини таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган қишлоқ хўжалиги ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. 

«Инсон қадри учун» тамойили асосида ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар самараларидан илҳомланган уста деҳқонларимиз учун якунига етаётган 2023 йил ғоят самарали натижаларга бой ўтди. 2 минг 156 тоннадан зиёд пилла, 488 минг тоннага яқин ғалла, 237 минг тоннага яқин пахта етиштирилди. Вилоят бўйича 110 фермер хўжалиги бир гектар майдондан ўртача 90-100 центнердан дон ҳосилини олишга эришди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати йўналишида бугунги кунга қадар умумий қиймати 1 триллион 357 миллиард сўмлик 234 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 3 минг 317 янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, аҳолига очиқ электрон танлов орқали 17 минг 597 гектар ер майдони деҳқон хўжаликлари учун тарқатилиб, шу туфайли 141 минг 707 киши даромад ва иш манбаига эга бўлди.

Тантанали тадбирда қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтаришдаги улкан хизматлари учун бир гуруҳ соҳа фаоллари «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси», «Илғор фермер», «Намунали томорқачи», «Меҳнаткаш деҳқон» кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

– Камтарона меҳнатларимиз эътироф этилиб, илғорлар қаторида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишонига муносиб кўрилганимдан хурсандман, – дейди Мингбулоқ туманидаги «Файзимуҳаммад ота Ч» фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Чилматов. – 100 нафар аъзоимиз томонидан эрта баҳордан қилинган заҳматлар яхши  самара бериб, пахтадан 1 минг 100 тонна, ғалладан 530 тонна ҳосил олиб, режани ортиғи билан адо этдик. «Оқ олтин»дан 1 миллиард 218 миллион сўм, дондан 750 миллион сўм даромадга эга бўлдик. Соф фойдамиз ҳисобидан тумандаги моддий ёрдамга муҳтож, ижтимоий дафтарларга киритилган кам таъминланган оилалар ҳамда туманимиз ободончилиги ва инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳомийлик маблағларини сарфладик. Бу каби хайрли ишларни давом эттириш, ҳосилдорликни ошириш мақсадида долзарб бўлиб турган сув тежовчи технологияларни харид қилиб, олиб келдик. Келгусида уни 40 гектар майдонда экиладиган уруғларда синаб кўрамиз. 

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь