Қисқа сатрларда

МИНГБУЛОҚ ТУМАНИДА ЙИЛЛИК РЕЖА БАЖАРИЛДИ

БИЗНИНГ БУЮК ТАРИХИМИЗ БОР... КЕЛАЖАГИМИЗ ҲАМ АЛБАТТА БУЮК БЎЛАДИ

СЕНАТДА НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛА БОЗОРОВ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ

МУРОДЖОН АҲМАДАЛИЕВ ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛИК КАМАРИ УЧУН ҚАЧОН РИНГГА ЧИҚАДИ?

ТИРИК АФСОНА! ОКСАНА ЧУСОВИТИНАДАН ЯНА БИР ОЛАМШУМУЛ РЕКОРД

28 September, 2018, 04:57

Қишлоқ хўжалиги

Навлар назорати – ҳосилдорликка замин

  • 08.Октября.2019
  • 11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат  бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва  2018 йил 27 апрелдаги  «Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида»ги қарори ижроси  юзасидан Ғўза уруғчилиги республика маркази ва  Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази негизида  Уруғчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Суҳбатдошимиз «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» Давлат унитар корхонаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодирбек САЛОҲИДДИНОВ.

– Нодирбек Ғиёсиддинович,  ташкил этилган Марказнинг асосий вазифа ва йўналишлари нималардан иборат эканлигига ойдинлик киритсангиз?

– Аввало, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, сақлаш ва сотиш, шунингдек, нав ва уруғлик назорати озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили эканлигини эътиборга олиниб, Уруғчиликни ривожлантириш марказимиз ташкил этилган. Мақсад уруғчилик соҳасини тубдан такомиллаштириш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириб, халқаро бозорларга олиб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги,  ғўза ва бошоқли дон экинларининг уруғларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий селекция навлари, биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш ва ривожлантириш Марказимиз фаолиятининг асосий йўналиши, вазифаларидандир. Шунингдек, тармоқ корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг экиладиган уруғларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича норматив талабларни халқаро стандартларга, техник регламентларга мувофиқ ишлаб чиқиш, уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқот ишларини ҳам  олиб борамиз.

 Ўтган давр мобайнида ҳудудий бошқармамизга қарашли 5 та элита уруғчилик хўжалиги  ва 6 та элита уруғчилик лабораторияси ташкил қилинди. Ҳудудлар кесимида ифодалайдиган бўлсак, Мингбулоқ элита уруғчилик лабораториясида ғўзанинг «С-6524» нави, Наманган элита уруғчилик лабораторияси ғўзанинг «Андижон-35» навини, Уйчи элита уруғчилик лабораторияси ғўзанинг «Порлоқ-1» нави, Учқўрғон элита уруғчилик лабораторияси ғўзанинг «Наманган-77» нави,  Чуст элита уруғчилик лабораторияси  ғўзанинг «Наманган-34» нави уруғликларини кўпайтираётган бўлса, мутахассисларимиз  Қизил Равот элита уруғчилик лабораториясида  ғўзанинг янги синов «С-8296», «С-8295», «С-6580», «С-6575», «ЎзПити-201», «ЎзПити-203» навларидан дастлабки уруғликларни кўпайтириш билан шуғулланишмоқда. Умуман, бугунги кунда вилоятда жами 15208 гектар майдонда «Бухоро-102», «Султон», «С-8295», «Андижон-36», «Порлоқ-1», «Порлоқ-3» ва «Жондор қудрати» навлари синов тариқасида экиб парвариш қилинмоқда.

Бу йил вилоятимиз ғаллакорлари белгиланган режани ортиғи билан уддалашди.  2019 йил ҳосили учун янги ғалла навлари сара уруғликлари эса  Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги  Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтидан келтирилганлигини таъкидлаш жоиз. Аниқроқ қилиб айтганда, «Гром», «Васса»,  Алексеич номли ва  «Бригада» ҳамда  «Антонина» навларидан 60 тоннадан, жами 300 тонна уруғлик дон  келтирилиб, ушбу навларни уруғлик учун 1327 гектар майдонга экилди, юқори агротехника асосида парвариш қилинди.

Ушбу навлар устида  олиб борилган мониторингларда  фермер хўжалиги раҳбарлари, Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти олим ва мутахассислари ҳамда ғалла майдонларидаги кузатувчилар хулосаларини ҳисобга олган ҳолда,  «O'z. Dst. 2823:2014» Давлат стандарти талабларидан келиб чиқиб,   Россия Федерациясидан  келтирилган  навлар бўйича қуйидаги хулосага келинди:

1. Нав софлигининг юқорилиги.

2. Ўзгарган формалари йўқлиги.

3. Касаллик ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги.

Вилоятга олиб келиб экилган ушбу навлардан 5750 тонна сара уруғлик жамғарилди. Бу эса 2020 йилги бошоқли дон ҳосили учун  режада 74 минг гектар экин майдонидан 23 минг гектарига етарли уруғлик дон демакдир. Шу билан бирга, туманларда фаолият юритаётган Элита лаборатория хўжаликларида ғалланинг бирламчи уруғчилик тизими ташкил этилгани уруғлик дон импортини кескин камайтириб, сара сифатли буғдой уруғликларини ўзимизда тайёрлаш имкониятларини яратади.

– Асосан пахта ва ғалла уруғчилиги  соҳасидаги  кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида сўз юритиляпти. Айтмоқчимизки, ўтган йили эрта баҳорда  «Сардоба» бозори атрофида бодринг кўчатлари билан савдо қилаётган сотувчининг чорлови бизга «ғалати»  туюлди. Яъни, у  бодринг уруғидан етиштирилган кўчатни оғзини кўпиртириб мақтаркан,  «Францияники...», деб қайта-қайта такрорларди, фахрланиб. Аслида эса  кейинги йилларда  таъбир жоиз бўлса, қаймоқ таъмли, сархил ва албатта, маҳаллию мазали помидору Олтиариқнинг карсиллаган бодринглари, булғор қалампирларимизнинг навлари камайди ёки ўрнини ҳалигидай «зўр» чет элники ишғол қилди. Бозорларимизда  аллақандай сиёҳранг, «гигант» булғор қалампири, пиёз, карам ва ҳатто, қуртлаган қовун, тарвузлар  сотилмоқда. Айтингчи, ўзимизнинг  шириндан шакар таъмли – маҳаллий мева-сабзавотчилик соҳаси уруғчилигининг  келажаги қандай?

– Кейинги йилларда Франция ва Голландиядан серҳосил сабзавот уруғлари келтирилиб, оммалаштирилди. Лекин шу ўринда бир жиҳатни эътибордан қочирмаслик керакки, чет эл навларини таҳлил қилинганда таркибидаги дармондори-витаминлар анча камлиги маълум бўлди, хос ва мос тарзда уларнинг таъми, тўйимлилиги кўрсаткичи  ҳам маҳаллий навларникидан анча паст. Айниқса, «С» витамини ва бошқа микроэлементлар миқдори  импорт қилинган навларда  нисбатан жуда оз эканлиги маълум. Мазкур масала Президентимиз ва  ҳукуматимизнинг доимий диққат-эътиборида. Зеро, Президентимизнинг  Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 8-сонли мажлис баёни 67-бандига асосан  «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси тасарруфида ҳар бир вилоятда тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори сифатли бирламчи уруғларини етиштиришга ихтисослашган 3 та элита уруғлик хўжаликларини ташкил этиш таклифи маъқулланди ва вилоятимизнинг Наманган, Уйчи, Учқўрғон туманларида элита уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича туман ҳокимларининг тегишли қарорлари, лойиҳалари тайёрланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги «Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда 6 та замонавий уруғчиликка ихтисослаштирилган кластер корхоналари ташкил этилиб, асосан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ва тайёрлаш учун  жами 17660 гектар майдон ажратилиши, шундан 445 гектари сабзавот, полиз ва картошка ҳамда 815 гектар беда, маккажўхори ва бошқа озуқа экинлари уруғликларини етиштириш учун ер майдони ажратиш таклифи берилди. Демак, шу тариқа тизимни «Кластер» асосида ташкил этиш баробарида, уруғликларни четга экспорт қилиш ва уларни импортини камайтириш, бир қатор сабзавот ва полиз экинларининг йўқолиб кетаётган маҳаллий навларини қайта тиклаш ва кўпайтириш имконияти яратилади.

– Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ суҳбатлашди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь