Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 01:33

Қишлоқ хўжалиги

ҲОКИМ ЯНГИҚЎРҒОНДА САМАРАСИЗ БОҒ ВА ТОКЗОР ЭГАЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 15.Августа.2020
  • 1284

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида Янгиқўрғон туманидаги «Заркент» агрофирмаси ҳудудида ҳам самарасиз боғ ва токзорлар  эгалари билан юзма-юз мулоқот қилди.  

Ишчи гуруҳи томонидан ушбу ҳудудда 156 гектар самарасиз ҳамда 48 гектар ноқонуний боғ аниқланиб, судга даъво аризалари киритилди. 

Ташкилий руҳда кечган очиқ мулоқотда иштирок этган «Нуран уз» МЧЖ таъсисчиси Нурали Абдуллаев Поп туманининг сувсиз, дашт адирликларининг  500 гектарида интенсив боғ бунёд этиш жараёнлари ҳақида ўртоқлашди.  

Унинг  айтишича,  Испаниядан келтирилган ҳосилдор ўрик кўчатлари икки ойдаёқ нишона кўрсатган. Бу боғ  келаси йилданоқ тўлиқ мева тугади ва гектарига 70 тоннагача ҳосил  беради. Бир гектаридан 50 минг АҚШ доллари миқдорида даромад кутилмоқда. Шунингдек, дарахт ораларига полиз маҳсулотлари экилиб, дурустгина даромад олинди. 

Интенсив боғ яратишга инновацион ёндашилиб, томчилатиб суғориш технологияси жорий этилди. Аграр соҳада  ишлаб чиқариш кластер усулининг  йўлга қўйилиши, ажратилган қишлоқ хўжалиги майдонларининг ҳажми экин турлари бўйича кластер усулида етиштирилган хомашёни қайта ишлаш, уни тайёр маҳсулот кўринишида истеъмолчига етказиш  имконини яратади.

Интенсив боғлардаги дарахтларнинг танаси ихчам,  бўйи пастлиги боис уларга ёруғлик тушиши, ҳаво айланиши яхши бўлади, шунинг учун меваси сифатли,  таъми тотлидир. Ўз ўрнида, ишлов бериш жуда қулай. Симбағазга олинган боғларда эса  мева  узишда нарвондан фойдаланишнинг  ҳожати ҳам  қолмайди. Бунда иш серунум, юқорилиги баробарида  мевалар келгусида бузилмай  сақланади.

– Ўз пайтида  вилоятимиз республикада мева-сабзавотчилик йўналишларида пешқадамлардан эди. Қолаверса, турли тилларда куйланган «Наманганнинг олмаси» деган оламга машҳур қўшиқ  бўларди. Афсуски,  бугун ўша довруғли олмалар етиштириладиган боғларда ўзбошимчалик, ердан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари авж олган. 

Меҳнатга муносабатни тубдан ўзгартириш, ер билан ишлаш ва деҳқончилик маданиятини юксалтириш, аграр секторни барқарорлаштириш  йўлида бир зум ҳам беписандлик, хўжасизлик ва лоқайдликка асло  йўл қўйиб бўлмайди. Бугунги ва эртанги тараққиётимизга бевосита боғлиқ  бўлган мазкур  соҳада таркибий ўзгаришлар кечмоқда. Экинларни жойлаштиришда анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортбоп, юқори ҳосилдорли  маҳсулотларни етиштириш, замонавий интенсив боғ-роғлар  барпо этишга жиддий  аҳамият берамиз, - деди Хайрулло Бозоров. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь