Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

30 April, 2024, 01:31

Қишлоқ хўжалиги

Омборхоналарни зараркунандалардан сақлайлик!

  • 29.Ноября.2023
  • 337

Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳудудий бошқармаси инспекторлари томонидан аҳоли хонадонларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳирасини яратиш ва сақлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, ҳар бир хонадон эгалари истеъмол учун зарур бўлган  мева-сабзавотлар, полиз ва бошқа зарурий озиқ-овқат маҳсулотлар захирасини яратиш ҳаракатида бўладилар.

Айниқса, картошка, сабзи, пиёз, гурунч ва дуккакли маҳсулотларни  сақлаш учун кўплаб харид қилинади. Бу маҳсулотларни куз-қиш ойларида сифатли сақланишида уларга зарар етказадиган турли хил ҳашарот, зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш алоҳида ўрин тутади.

Маълумки, бизнинг шароитда  бу маҳсулотларни ертўла (подвал) ва алоҳида хоналарда сақланади. Барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш давомида уларга кемирувчи зараркунандалар - сичқон, каламуш, донхўр ва бошқа ҳашаротлар жиддий зарар келтиради.

Кузатувлар натижасида маҳсулотларни омбор ва махсус хоналарда сақлаш жараёнида уларнинг 40-50 фоизи  юқоридаги зараркунандалар зарарлаши оқибатида яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланган.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатли сақлашда авваламбор, маҳсулот сақланаётган омбор ва биноларни зараркунандаларга қарши зарарсизлантириш (фумигация қилиш) алоҳида ўрин тутади. Омбор ва хоналарни зарарсизлантириш тартиби тўғрисида инспекциямизнинг шаҳар ва туманларига бириктирилган мутахассисларимизга аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш учун алоҳида топшириқлар берилган.

Зарарсизлантириш гуруҳи мутахассисларига мурожжат қилинганда улар  жойларга чиқиб омбор ва биноларни зарарсизлантириш ишларини хавфсиз амалга оширадилар.

Яна бир муҳим жиҳат, бозорлардан кўчатлар, картошка ёки сабзавот уруғлари харид қилаётган фуқаролар, фермер хўжалиги раҳбарлари ва томорқа эгалари харид қилинган уруғликлар учун унинг тозалигини тасдиқловчи тегишли лаборатория хулосасини, кўчатлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун карантин фитосанитар сертификатларини талаб қилсалар мақсадга мувофиқ бўлади.

Қ. НИЗОМОВ,

А. ОТАХОНОВ,

вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги “Наманган” Халқаро аэропорти

 ЎКЧМ инспекторлари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь