Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

27 April, 2024, 05:26

Қишлоқ хўжалиги

Пиллакорларимиз зафар қучишди

  • 07.Июня.2022
  • 651

Вилоятимизда аграр соҳа йўналишида эътирофга сазовор ишлар кўлами бир талай. Пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, полизчилик, иссиқхона ва томорқалар фаолияти борасидаги натижалардан ҳам бугун кўнгиллар тўлаётгани факт ва рақамларда акс этмоқда.
Мавжуд майдонларда ғалладан мўл-кўл ҳосил етиштириб,  ўримга пухта ҳозирлик кўраётган вилоят деҳқонлари «чилги ҳосил» – пиллачиликда катта довонни забт этганликлари ҳақида хушхабар тарқалди. Мамлакатда пиллачилик соҳасида ўзига хос мактаб яратган вилоят пиллакорлари жорий йилда 35351 қути қурт уруғини белгиланган  агротехника қоидалари асосида парваришлади. Норин услубида кам озуқа сарфлаб, плёнка остида боқилган ипак қуртлари қисқа фурсатда юқори сифатли саноат хом ашёси етиштириш имконини берди. Ипак қурти уруғининг ҳар қутисидан 57,4 килограммдан жами 2030 тонна пилла хирмони уйилди. 
Эришилган муваффақиятда Норин, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Наманган, Чортоқ, Мингбулоқ, Чуст туманлари заршуносларининг муносиб ҳиссаси бор.

Норин туманидаги «Ҳамза ота ўғли Мадаминхўжа», «Зироатда қут барака», Поп туманидаги «Зиёрат Поп», «Раис Санг», Чуст туманидаги «Наби Собир», «Боқижонов  Хўжамад Солижонович», Наманган туманидаги «Нурафшон дўстлик диёр», «Тепасарой  ЛХС», Чортоқ туманидаги «Ҳайдарали, Комилжон, Захрахон», «Отабек, Самандар, Жасур», Учқўрғон туманидаги «Тошпўлот хожи», «Рахбархон» каби юзлаб фермер хўжаликлари ҳар қути уруғидан 65-80 килограммдан ошириб ҳосил кўтаришга эришдилар.
– Ҳар бир пиллакор меҳнатига яраша рағбат топса, янги марралар сари интилишда куч-қуввати, ғайрати жўш ураверар экан. Буни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов бошчилигида пиллакорларимизга кўрсатилаётган эътибор, ўзига хос тақдирлаш анъаналарининг давомийлигида гувоҳ бўлиб боряпмиз. Ҳали туманларда пилла териш ва топшириш жараёнлари давом этмоқда. Мақсадимиз унинг сўнгги мисқолигача териб топшириб, уйилган хирмон салмоғини янада барокатли бўлишини таъминлашдир, – дейди Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов.

Равшанбек МИРЗАОЛИМОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь