Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 09:21

Қишлоқ хўжалиги

Помидор куяси – ҳосил кушандаси

  • 26.Января.2024
  • 280

Сабзавотлар – инсоният энг кўп истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари туркумига киради.

Ҳақиқатдан ҳам, помидор, бодринг, турли кўкатлар бир томондан инсон саломатлиги учун фойдали бўлса, иккинчи томондан, дастурхонларимиз кўрки саналади. Лекин кейинги пайтларда мамлакатимизнинг ушбу маҳсулот етиштириладиган барча ҳудудларида асосий зараркунандалардан бўлмиш помидор куяси тарқалмоқда.

Шу боис, республикамиздаги барча улгуржи ва деҳқон бозорларида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кенг кўламли назорат ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, помидор куяси зараркунандаси республикамизда  2015 йилда вилоятларида аниқланган.

Асл ватани Жанубий Америка ҳисобланган бу ҳашарот итузумдошлар оиласига мансуб ўсимликларга, жумладан, помидор, бақлажон, тамакига жиддий зарар етказади.

Зарарланган кўчатлар ўсишдан орқада қолади. Барглари сарғайиб, қуриб кетиши мумкин. Мевалари зарарланиши оқибатида унинг сифатига жиддий зарар етади. Ҳосилдорлик кескин камаяди. Зараркунандага қарши кураш чораси олиб борилмаса, ҳосил 100 фоизгача зарарланиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу зараркунандага қарши курашишнинг биринчи шарти – помидор экилган майдонларда итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни ёнма-ён экмаслик. Қолаверса, сабзавотлар экилган майдонларда феромон тутқичлар ёрдамида назорат олиб бориш ҳамда кимёвий препаратлар билан уларга ишлов бериш тавсия қилинади.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, витаминларга бой ва фойдали озиқ-овқат маҳсулоти бўлган сабзавотларни халқимиз дастурхонига сифатли ва мазали қилиб етказиб бериш учун помидор куяси зараркунандасини бартараф қилиш чораларини ўз вақтида амалга ошириш лозим. Бунинг учун ҳудудлардаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари ҳамда вилоят ва туманлардаги ўсимликлар клиникаларига мурожаат этиш тавсия этилади.

Э. УСМОНОВ,

М. АБДУМУТАЛОВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ЎКЧМ инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь