Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 08:43

Қишлоқ хўжалиги

Помидор жигарранг бужмайиш касаллиги – ҳосил кушандаси

  • 19.Марта.2022
  • 961

Помидор мевасининг жигарранг бужмайиш вирусли касаллиги (ТоBRFV)  энг аввал 2015 йили Иордания ва Исроилда топилган.

Ушбу ўсимлик вируси жуда тез тарқалган. Ўзбекистонда эса 2021 йил иссиқхоналарда аниқланган. Помидорнинг жигарранг бужмайиш касаллиги кўпинча помидор ва қалампирда учрайди. Ширин қалампирда эса симптомлар ёш барглардаги томирларнинг мозаикаси, ранги ўзгариши, илдизнинг қорайиши ва мева шаклининг бузилишига олиб келади. Вируснинг асосий ташувчилари помидор ва қалампир ҳисобланади. Ушбу касаллик механик равишда турли хил асбоб-ускуна, кийим-кечак, қалампир ва помидор уруғларидан тарқалади.
ТоBRFV вируси билан зарарланган ўсимликда касаллик белгилари тезда намоён бўлмайди ва ўсимликларнинг тури ҳамда навига, атроф-муҳит ва  шароитга боғлиқ бўлади. Жигарранг доғланиш, некротик шикастланиш пайдо бўлади, ён шохлардаги ёш барглар оч яшил рангга киради. Бужмайиш (деформация), шакл ўзгариши, игнасимон ривожланиш юзага келади, барг сиртида пуфакчалар пайдо бўлади. Ўсимлик барглари секин-аста сўлиб, сарғаяди ва у бутунлай қуриб қолади. Меваларда эса оч яшил рангдаги мармарсимон доғланиш, шакл ўзгариши  кузатилади. Ҳосилнинг бир вақтда пишиб етилмаслиги ҳамда хом меваларда қора доғлар ҳосил бўлади. Меваларда жигарранг бужмайган доғлар кам учратилади. 

ТоBRFV вируси билан зарарланган ўсимлик ривожланиши сезиларли даражада пасаяди ва бошқа касалликларга чалиниш хавфи ортади. Баъзи ҳолларда ўсимлик бутунлай нобуд бўлиши мумкин. Помидор навларининг барчаси ушбу вирусга қарши курашиш хусусиятига эга эмас. Мевалари сифатининг пасайиши, харидоргирлигининг камайиши ҳисобига маҳсулот экспортига салбий таъсир кўрсатади. Касаллик ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишини сусайтиради ҳамда ҳосилдорликни камайтириб юборади, ҳосилдорлик 25-50 фоизгача, меваларининг ҳажми 19-54 фоизгача майдалашиб кетади. 
Вирус механик воситалар билан осонгина тарқалиши сабабли, касаллик эпидемияларига қарши курашда ва таъсирни камайтиришда санитария-гигиена амалиётига алоҳида эътибор бериш лозим. Вирус иссиқ хоналарда ишлатиладиган ассоб-ускуналар юзасида узоқ вақт сақланиб қолади. Тери ва қўлқопда камида икки соат, қаттиқ пластмассаларда камида уч соат, шиша, алюминий ва зангламайдиган пўлатда камида бир ой сақланиб қолади. Дезинфекцияловчи воситалар жисмлар сиртидаги вирусни йўқотишда самарали фойда беради, лекин фақат бир соатдан кейин таъсир қилади. Пластик идишлардан вирусни йўқ қилиш учун 90 дақиқа 5°C даражасида иссиқ сувда (70 дақиқа  5°C) намланади ва кейин виркон билан ишланади. Хар бир помидор ва қалампир етиштирилаётган иссиқхонада кириш қисмларига дизбарьерларни ташкил этиш, ишловчиларда махсус кийим ва дезинфекцияловчи воситалар бўлиши лозим. 

М.Дадабоев,

М.Абдумуталов,
Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспекторлари

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь