Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 11:00

Қишлоқ хўжалиги

Саримсоқпиёз қандай етиштирилади?

  • 20.Февраля.2023
  • 1114

Ўсимликлардан қай бирини олмайлик, барида инсон саломатлигини тиклаш учун керакли бирикмалар, витамин ва минераллар бисёр. Кўпчилик ўткир ҳиди учун хушламайдиган, аммо керак пайтда дарров мурожаат қиладиган саримсоқпиёз ҳам фойдали моддалар хазинаси ҳисобланади. Ушбу доривор маҳсулотни ўзимиз етиштириб, истеъмол қилсак нур устига аъло нур бўлади. Қуйида саримсоқпиёз етишириш бўйича тавсиялар берамиз.

Саримсоқпиёз йил давомида икки марта баҳорда ва кўпроқ кузда экилади. Саримсоқнинг эътиборли хусусиятларидан бири шуки, у бошқа сабзавотларга қараганда совуққа анча чидамли. Яъни, 7-8°C совуқда ҳам нобуд бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 10-15℃ бўлганда ўсиб-ривожланиши яхши давом этади. Кузги экишни июль ойининг ярмидан октябрь ойи ўрталаригача экиш мумкин. Экишнинг энг мақбул пайти август-сентябрь ойларидир.

Саримсоқ ўғитга анча талабчан ҳисобланади. Шунинг учун саримсоқ пиёз етиштириш олдидан экин майдони маҳаллий ва минерал ўғитлар билан қайта ишланади.

Минерал ўғитлардан аммофос, суперфосфат, мочевина каби ўғитлардан бир сотихига 15-20 кг.дан ёки ундан кўпроқ ҳам солиш мумкин. Аммофосни белгиланган миқдорнинг ҳаммасини экишдан олдин солинади. Қолган ўғитларнинг бир қисмини экишдан олдин, бир қисмини эса ўсув даври давомида бўлиб-бўлиб бериб борилади.

Эгатлаб экилганда оралари 40-45 см., полларга бўлинганда эса 2-2,5 м. ўлчамда марза олинади. Саримсоқни пиёзидан экиб кўпайтирилади. Ҳар бир пиёзда 7-8 тадан 30-35 тагача саримсоқчалар бўлиб, улар ажратилади ва ҳар бир бўлакча алоҳида-алоҳида қилиб экилади. Бунда ўсимликлар ораси 4-8 см.дан қилиб, 5-6 см. чуқурликда кўмилади. Экиб бўлингач чириган гўнг ёки шунга ўхшаш чириндилардан сепиш мумкин.

Саримсоқ ўсув даврида 5-7 марта суғорилади. Бегона ўтлардан тозаланиб, ўғитланади. Касалликларга қарши чора-тадбирлар кўрилади. Саримсоқ 35-40 кунда истеъмол қилишга тайёр бўлади.

М. Абдумуталов,

М. Дадабоев,

вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Наманган ТИФ инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь