Қисқа сатрларда

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

16 April, 2024, 08:49

Қишлоқ хўжалиги

СУДРАЛУВЧИ КАКРА ЎСИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

  • 22.Февраля.2021
  • 1151

Ушбу бегона ўтдан ҳимояланиш учун нималар қилишимиз керак?

Судралувчи какра (Acroptilon Repens (L) D.C.) Asteraceae оиласига мансуб кўп йиллик карантин бегона ўт ҳисобланади.

Судралувчи какранинг пояси шохланган бўлиб, унинг баландлиги 20 см. дан 40 см. гача тик ўсади. Илдизи ўқ илдизли, яхши ривожланган. Ўсимликнинг гуллаши ва мева ҳосил қилиши май, июнь ойларидан бошланиб, уруғи июль ойларида пишиб етилади.

Судралувчи какра кўп йиллик ўсимлик бўлиб, 30-80 минг дона уруғ ҳосил қилади. Уруғидан, илдиз бачкиларидан ва илдизпояларидан кўпаяди. Аксарият кўп йиллик ўсимликлар сингари уруғидан кўпайиш какра учун ҳам катта аҳамият касб этади. Какра уруғларининг унувчанлиги 3-4 йил мобайнида сақланади.

Судралувчи какра енгил ва оғир лойли тупроқларда яхши ўсади, тупроқ шўрланишига ҳам чидай олади. У қурғоқчилик иқлимда ва ёғин миқдори 200-375 мм.ни ташкил этувчи ярим чўл минтақаларида ҳам ривожлана олади. Судралувчи какра юқори рақобатбардош ўсимлик, шу боис фитоценозда у одатда доминантлик қилади, шунингдек илдиз бачкили кўп йиллик  бегона ўт ҳисобланади.

У экинларнинг ҳосилдорлиги ва сифатини, паст текисликларнинг маҳсулдорлигини пасайтирувчи ҳаддан ташқари зарарли бегона ўтдир. Судралувчи какра уруғи билан ифлосланган дон қайта ишланганда у аччиқ таъмли бўлиб қолади. Бу ўсимликда кўплаб алколоидлар тўпланади, шу боис у билан ифлосланган пичан билан боқилган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида заҳарланишлар юзага келади. Какрали пичан, айниқса отлар учун хавфлидир. У сигир сутининг таъмини ҳам кескин бузади.

Судралувчи какра тупроқдаги сув ва унда эриган минерал моддаларни яхши ўзлаштиради. У озуқа моддаларни маданий ўсимликларга нисбатан тупроқдан 2-5 марта кўпроқ сўриб олади. Бундан ташқари, ўзидан бошқа ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини тўхтатиб (секинлаштириб) қўювчи модда ҳам ажратиб чиқаради.

Янги тоза ерларнинг судралувчи какра билан ифлосланмаслиги учун қишлоқ хўжалиги экинларини экишда тоза экиш материалларидан фойдаланиш ва далаларга яхши чириган гўнгни келтириш катта аҳамиятга эга. Одатда, беда, буғдой, арпа, сули ва тариқ каби кенг тарқалган экинлар уруғлари судралувчи какра уруғлари билан кучли ифлосланган бўлади. Уларни тозалаш учун турли дон тозаловчи машиналардан (шу жумладан электромагнит) ўтказилади. Ишлов берилмайдиган ерлардаги судралувчи какра ўчоқларини гуллашга йўл қўймаган ҳолда мунтазам ўриб туриш тавсия этилади. Бу эса ўсимлик саватчаларининг эриган қор ва ёмғир сувлари билан тоза майдонларга тарқалиб кетишининг олдини олади.

Далаларни ушбу бегона ўтдан тозалашда қуйидаги  агротехник чоралар муҳим аҳамият касб этади:

тупроққа сифатли ишлов бериш;

алмашлаб экиш қоидаларига қатъий амал қилиш; 

экинларни парваришлашда карантин ўсимликнинг қайта  кўпайишига барҳам берувчи тадбирларни ўз вақтида ва сифатли  бажариш.

Алишер РАҲИМОВ,

Наманган вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь