Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 11:49

Қишлоқ хўжалиги

«Сув исрофига йўл қўймаслигимиз лозим» – вилоят ҳокими Косонсойдаги қишлоқ хўжалиги қишки юмушлари жараёни билан танишди

  • 06.Января.2024
  • 380

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган қишки юмушларнинг бажарилиши билан танишиш учун ҳудудларга чиқди.

Йўналиш Косонсой туманидан бошланди.

Дастлаб «Қўқумбой» ММТП ҳудудидаги «Пахтакор саховати» фермер хўжалигида ички ариқларни бетонлаш жараёни кўздан кечирилди.

Бу ҳудудда сув исрофи қарийб 40 фоизгача тўғри келади. Шу боис ушбу усул айни муддао эканлиги эътироф этилди.

Ўрганишлар давомида ғаллазорларда буғдой ривожи учун зарур агротехник тадбирлар бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳи Худойбердиев номидаги ММТП ҳудудида жойлашган фермер хўжаликларида сув йўлларини тартибга солиш, ички ариқларни бетонлаш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишди.

«Сув муаммоси глобал аҳамият касб этиб бормоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалигида бу масала йил сайин долзарблашяпти. Шу боис сув исрофига йўл қўймаслик чораларини кўришимиз лозим. Бунда ички ариқларни бетонлашдан тортиб, томчилатиб суғоришгача аҳамият қаратиш зарур», – деди вилоят раҳбари.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь