Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 11:26

Қишлоқ хўжалиги

Узумчилик ривожланмоқда

  • 04.Августа.2022
  • 735

2022 йилнинг биринчи ярмида вилоятда 6,5 минг тонна узум етиштирилди. Ўн олтита хорижий давлатга 3,6 минг тонна узум (4,0 миллион долларлик) экспорт қилинди. Йил охиригача 145,3 минг тонна узум етиштириш режалаштирилган.

Вилоятимиздаги 9 минг гектар узумзорда 9 минг нафар  доимий, 70 минг нафар кишини мавсумий бандлиги таъминланди. Соҳа Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон ва Тўрақўрғон туманларида яхши ривожланган.

Масалан, Косонсой тумани Мажнунтол маҳалласида Абдуҳамиджон Жалилов 12 сотих томорқасидан 2021 йилда 5 тонна ҳосил олиб, 60 миллион сўм даромад қилди. Бу йил 11 тонна узум етиштиришни ният қилган.

Томорқасидан самарали фойдаланиб, халқимиз дастурхонига сара узум етказиб бераётган тадбиркорлар сони йил сайин кўпайиб,   қўшни республикаларга ҳам маҳсулот  экспорт қилинмоқда.

Рустамхон ТЕМИРОВ, Косонсой тумани.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь