Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 05:52

Иқтисодиёт

23,5 МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМА ДАВЛАТ ФОЙДАСИГА УНДИРИЛДИМИ?

  • 03.Июля.2020
  • 1157

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси Чуст тумани бўлими томонидан жиноий жарималар ҳамда фуқаролар ўртасидаги қарздорликлар, маънавий зарарларни ундириш бўйича суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида кўрилаётган қатъий чоралар ўз натижасини бермоқда.

Жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг 2020 йил 14 февралдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Т.Мамадалиевдан давлат фойдасига 23 миллион сўмдан кўпроқ жиноий жарима ундирилиши белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжатини иш юритувига олган давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ушбу жаримани ўз вақтида тўлаш юзасидан олиб борилган тушунтириш ишлари, ижро ҳаракатлари натижасида давлат фойдасига салкам 23,5 миллион сўм жарима маблағи ундирилди.

– Худди шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.Ҳожиматовдан ундирувчи З.Фозилова фойдасига 36 миллион сўм қарз, қарздор С.Аҳмедовдан ундирувчи А.Атавалиев фойдасига жиноят натижасида етказилган 5 миллион сўмга яқин моддий ҳамда 2 миллион сўм маънавий зарар пуллари ҳам мажбурий тартибда ундириб берилди, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармаси катта инспектори С.Рапиқов.

Акрамжон САТТОРОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь