Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 11:03

Иқтисодиёт

"Coca-Cola" компанияси Наманганда ичимлик ишлаб чиқаришни кенгайтиради

  • 29.Сентября.2022
  • 991

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов таклифига биноан "Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston. Ltd" хорижий корхонаси бош директори Эзел Агаоглу бошчилигидаги делегация Наманганга келди.

Айни вақтда Наманган шаҳрида жаҳонга машҳур "Coca-Cola" ичимлиги ишлаб чиқарилади. Бугунги кун ислоҳотларидан ўзига хос хулоса чиқарган корхона раҳбарияти 30-40 йиллик истиқболни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш дастурини амалга оширишни режалаштирган.

– Бунинг учун айнан Наманганни танлаганмиз, боиси тадбиркорлик ва бошқа соҳалар ривожланаётган, аҳоли сони ўсаётган ҳудуд бизнинг брендимиз учун ишончли бозор ва тараққиёт гарови ҳисобланади, – дейди Эзел Агаоглу.

Вилоят ҳокими Наманганда "Coca-Cola" ичимлиги ишлаб чиқарилиши орқали бевосита ва билвосита яратилган иш ўринлари, корхонанинг сифат учун ишлаши, келгусида фаолият кўламини кенгайтириш режаларнинг қадрланиши ва ҳар томонлама кўмак берилишини алоҳида таъкидлади.

Инвесторлар таклиф этилган кичик саноат зоналари ва эркин иқтисодий зоналарни бориб кўрди, шу орқали янги ишлаб чиқариш линиялари кенгайтириладиган бўлди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь