Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

28 April, 2024, 10:50

Иқтисодиёт

USAID наманганлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди

  • 13.Марта.2024
  • 292

Наманганда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган инновацион ташаббус, «Бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси» (BSP) тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда USAID тўртта асосий йўналиш: ахборот-коммуникация технологиялари (AКТ), туризм, текстиль ва яшил иқтисодиётда кичик ва ўрта бизнесларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича беш йиллик ташаббусни амалга оширишини эълон қилди.

Лойиҳа хусусий сектор ўртасида инвестицияларга кўмаклашиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашни кўзда тутади.

– Бу ташаббус инклюзив ва барқарор келажаги йўлидаги умумий интилишларимизнинг муҳим тамал тоши ҳисобланади. Ривожланиш йўлидаги муҳим тўсиқларни бартараф этиш ва хусусий сектор фаоллигини қўллаб-қувватлаш орқали бизнесда, айниқса, аёллар ва ёшлар бошчилигидаги корхоналар учун янги имкониятлар яратишни мақсад қилганмиз, – деди USAIDнинг BSP лойиҳаси раҳбари Мило Стеванович.

BSP доирасида Лойиҳаларни ҳамкорликда молиялаштириш йиллик дастур баёноти эълон қилинди. У маҳаллий корхоналарга грантлар, молиявий ёрдам ажратиш ва лойиҳа мақсадларига мос келадиган ташаббусларни амалга оширишда кўмак беради.

Медиа Департамент

Энг кўп ўқилганлар

Календарь