Қисқа сатрларда

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

19 April, 2024, 12:23

Иқтисодиёт

АВТОМОБИЛЬ НАРХИ ОШДИМИ?

  • 19.Февраля.2020
  • 975

Кўплаб харидорлар томонидан йўлланаётган ва қизиқтираётган савол айнан шу бўлмоқда. Қисқача жавоб берадиган бўлсак, ЙЎҚ, автомобиль нархи ошмаган. Қуйида буни тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Гап шундаки, 2020 йилдан бошлаб  “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда. 

Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомбил нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.  

Мазкур ҳолат дилер ва  ҳаридор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган.

Шунингдек, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда ҳаридор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
 
Қуйидаги жадвалда қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган.

"UZAUTO MOTORS" АЖ матбуот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь