Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 11:03

Иқтисодиёт

Чустда 40 миллион долларлик лойиҳани амалга оширишга киришилди

  • 24.Декабря.2023
  • 150

Ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишда инвестицион жозибадорликнинг аҳамияти катта. Бу эса хоҳ маҳаллий, хоҳ хорижий инвесторлар учун айни муддаодаги асосий масалалар сирасидандир. Бунинг ёрқин ифодаси ўлароқ, декабрь ойининг охирги ўн кунлигида  Чуст туманидаги “Наманган” эркин иқтисодий зонасида яна битта йирик лойиҳага тамал тоши қўйилди.

– Корхонамиз томонидан Германиянинг “Wehrhahn” компанияси билан ҳамкорликда қиймати 40 миллион  долларлик лойиҳани амалга оширишга киришилди, – дейди “NAMANGAN SEMENT” МЧЖ иш бошқарувчиси Мирмуҳсин Ҳайдаров. – 12 гектарда барпо этиладиган цехларда  маҳаллий хомашё ҳисобига асосан газоблок ишлаб чиқариш режалаштирилган. Йилига 300000 квадрат метр миқдорида тайёрланган маҳсулотларнинг 70 фоизи ички  бозорга ва 30 фоизи эса МДҲга экспорт қилинади. 100 кишининг бандлиги таъминланадиган   ушбу завод Хитойдан келтирилган дастгоҳлар билан жиҳозланади ва 2025 йилнинг II  чорагида фойдаланишга топширилади.

Янги корхонани қурилиши бошланишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.
Ҳамдамжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь