Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 04:52

Иқтисодиёт

Фидойи тадбиркорлар рағбатлантирилди

  • 23.Августа.2022
  • 607

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан 20 август санасини «Тадбиркорлар куни» деб белгиланиши ишбилармонларни янада ғайрат-шижоатга ундади. Қолаверса, бундан бир йил аввал ўтказилган очиқ мулоқотда берилган имтиёзлар, имкониятлар Наманганда ҳам тадбиркорлар сафини кенгайтиришга йўл очди. Вилоятимизда 2022 йилда 7 минг 700 та  янги корхона иш бошлади. Энг муҳими шундаки, уларда 23 мингга яқин иш ўринлари яратилди.

Вилоят ҳокимлигида «Тадбиркорлар куни» муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган фаол тадбикорлар муносиб рағбатлантирилди.

Президентимиз фармойишига асосан, иқтисодиётни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллийлаштириш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ташаббускорлик кўрсатган  олти нафар наманганлик кичик бизнес вакилига «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, иқтисодиёт, саноат, таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, текстиль каби йўналишларда ўзининг истиқболли лойиҳалари билан элимиз турмуш тарзини яхшилашга беқиёс ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тадбиркорларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари тақдим этилди.

– Президентимиз томонидан биринчилардан бўлиб, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони берилгани нафақат менга, балки жамоамизда хизмат қилаётган барча ходимларга ҳам бағоят хурсандчилик бағишлади, – дейди Косонсой туманидаги текстиль маҳсулотларига ихтисослашган «Barkas-teks group» МЧЖ раҳбари Анвар Абдулхаев. – Жорий йилда туманимиздаги «Намуна» кичик саноат зонасида сочиқ ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳамизни ишга тушириб, 300 та иш ўрнини яратдик. Йил якунига қадар ишчилар сонини 600 нафарга етказиш режалаштирилган. Бу билан жами ишчи-ходимларимиз сони 2 мингга етади. Бугунги кунда корхонамизнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 25 миллион долларлик экспорт маҳсулотини ташкил этади. 2022 йилда 15 миллион долларлик маҳсулотимизни МДҲ мамлакатлари ва Европа давлатлари бозорига етказиб бердик. 

Тантанали маросимда  вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқди. 

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь