Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 04:16

Иқтисодиёт

Гигант корхона ишга тушди

  • 22.Августа.2022
  • 631

Косонсой туманидаги Намуна маҳалласи ҳудудида барпо қилинаётган «Намуна» кичик саноат зонасида 1 минг 800дан зиёд иш ўрнига мўлжалланган йирик текстиль ишлаб чиқариш корхонасининг биринчи навбати очилиши истиқлолимизнинг навқирон тўйига чинакам тўёна бўлди.

37 ёшли ишбилармон, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳиби Анвар Абдулхаев раҳбарлигидаги «Barkas teks group» масъулияти чекланган жамиятига қарашли янги корхонанинг фойдаланишга топширилиши натижасида 600 та иш ўрни яратилди. Эътиборлиси, ишчиларнинг аксарияти «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган ўғил-қизлар ҳамда аёллардан иборат.
Тумандаги Панихон маҳалласида истиқомат қилувчи икки фарзанднинг онаси Ёқутхон Эргашева ана шундай ишчилардан биридир.

Бундан олти ой аввал МФЙ томонидан махсус дафтарга қайд этилган бу аёл ишлаб чиқариш корхонасида яратилган шароитлардан мамнун: – Ҳар ойда 2 миллион сўмгача иш ҳақи оляпмиз. Ишга келиш-кетишимиз учун бепул транспорт ва тушлик ташкил этилган. 

Тантанали маросимда таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ислоҳотлар самарасида мана шундай йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2019 йил 21 июндаги «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2020 йил 14 июлдаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунга қадар вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг «драйвери, яъни ўсиш нуқталаридан бирига айланган кичик саноат зоналари сони 73 тага етди ва унда мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари томонидан истиқболли бизнес режалари ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этилмоқда.

Биргина, Косонсой туманининг ўзида жами 167,4 гектар ер майдонида 4 та кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда қиймати 1 триллион 251 миллиард сўмлик 184 та лойиҳа жойлаштирилди. Мазкур бизнес лойиҳаларини тўлиқ ишга тушириш ҳисобига 13 минг 663 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Шу жумладан, умумий майдони 26,2 гектарга тенг бўлган Косонсой туманидаги «Намуна» кичик саноат зонасида жами қиймати 350 миллиард сўмлик 28 та лойиҳани ишга тушириш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур лойиҳалар фойдаланишга топширилиши билан 2 минг 400 нафардан ортиқ иш ўрни яратилади. 

Ушбу саноат ҳудудида «Barkas teks group» МЧЖ томонидан 4 гектар майдонда умумий қиймати 110 миллиард маблағ (шундан 55 миллиард сўм тадбиркорнинг шахсий пули, 5 миллион доллар хорижий инвестиция) ҳисобига момиқ сочиқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш режаси амалга оширилмоқда. Мазкур корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўлиқ жаҳон бозорларида сотилади. Йиллик қуввати 5 минг тонна калава ипдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилувчи корхонада экспорт ҳажми 10 миллион долларни ташкил этади.

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь