Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 05:08

Иқтисодиёт

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ НАМАНГАНДА ИП-КАЛАВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ҚУРАДИ

  • 19.Ноября.2019
  • 1049

Хитой Халқ Республикасининг «Heng Bang Textile» компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик ишлаб чиқариш корхонаси қуради.

Лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу корхонада республикамиздаги текстил корхоналарининг тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқарилади.

Вилоят ҳокимлигида «Heng Bang Textile Central Asia» компанияси билан ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан инвестицион келишув имзоланди.

Мазкур Хитой инвестицияларини тўғридан-тўғри жалб этиш ҳисобига барпо этиладиган корхона учун «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 17,78 гектар ер майдони ажратилди. 2023 йилда тўла ишга тушиши режалаштирилаётган корхонанинг биринчи қисми 2020 йилнинг август ойида дастлабки маҳсулотни беришга бошлайди. Янги корхонада 300 дан зиёд иш ўрни яратилади ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўлалигича экспортга йўналтирилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь