Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 09:33

Иқтисодиёт

«Истеъмол саватчаси» нима? Унинг мезони қандай меъёрлар билан ўлчанади?

  • 10.Августа.2022
  • 1537

Яқинда тўнғич набирам Фирдавс савол бериб қолди:
– Оподда, «Истеъмол саватчаси» деган ибора  тез-тез тилга олинмоқда. Кеча маҳалламиз кутубхонасидаги газета тахламларини ўқиб туриб, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаларига кўз югуртирдим. Ундаги бир жумлани дафтаримга кўчириб олдим. Мана ўша жумла:
«Биз илғор  хорижий тажриба асосида  аҳолининг муносиб даражаси учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича «истеъмол саватчаси» тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва уни амалда таъминлаш механизмларини яратишимиз лозим».
Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жараёнида ҳам шу масалани кўп ўйладим. 
«Истеъмол саватчаси» нима ўзи, унинг қамровига нималар киради..?
Рости гап, берган жавобимдан ўзим ҳам қониқмадим. 
Саволни Сизларга йўллаш орқали аниқ жавоб олишга аҳд қилдим.
Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Каримжон ТЕМИРОВ,
Чортоқ туманидаги Ифтихор маҳалласида  истиқомат қилувчи пенсионер.

Саволга ЎзХДП вилоят кенгаши раиси, депутат Илҳомжон АТАБОЕВ жавоб беради:

– «Истеъмол саватчаси» деганда бир киши ёки оиланинг меъёр даражаси  бўйича истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат товарларининг жорий нархлардаги қиймати тушунилади.  Муайян вақт давомида инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини  сақлаш учун зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар, яъни  овқатланиши, кийиниши, коммунал ва бошқа хизматлар ҳамда дори-дармонларни харид қилиши учун етадиган маблағ, тирикчилик учун заруратнинг энг кам миқдорини аниқ белгилаш истеъмол саватчасини ташкил этади. 

Бизнинг Ўзбекистон шароитида «Истеъмол саватчаси»га нон ва нон маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, картошка каби 13 турдаги гуруҳлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, рўзғордаги маиший техникалар – музлатгич, телевизор, чангютгич, кир ювиш машина ва ҳоказо, уй-жой, автомобиллар мавжудлиги ҳам истеъмол саватчасининг манбаасини ташкил этади.

Оила даромадларини ҳисоблаганда томорқадан олинадиган натурал маҳсулотлар, чорвачилик маҳсулотлари қиймати, хорижда ишлаб топилган, норасмий бандлик даромадлари ҳам ҳисобга олинади. 

Истеъмол саватчаси»га киритилган товарлар меъёрларини уларнинг амалдаги жорий нархларига кўпайтирсак, қиймати келиб чиқади. Бу қиймат инсоннинг яшаш минимумини ташкил этади.

Лўнда айтганда, «Истеъмол саватчаси» аҳоли оладиган даромадлар, харажатлар-нарх-наво, уй-жойга эгалиги каби жиҳатлар билан белгиланади.

«Истеъмол саватчаси»ни мамлакатлараро таққослашда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми қабул қилинган. Бу борада мамлакатимизда катта ишлар қилинмоқда. Меҳнат ҳақи оширилиб, қўшимча имтиёзлар жорий этилмоқда. Томорқадан самарали фойдаланиш, намунавий лойиҳалардаги уй-жойлар қурилиши хизмат кўрсатиш соҳасининг кенгайтирилиши ва сифат жиҳатдан ўсиши кузатилаётгани шулар жумласидан.

Муҳтарам Президентимиз  йилбоши Мурожаатномаларида алоҳида таъкидлаганларидан ташқари  бу масала давлат дастури лойиҳасида ҳам эътиборда тутилган. 

Шуни назардан қочирмаслигимиз шартки, «Истеъмол саватчаси»га киши соғлом ва бемалол тирикчилигини ўтказиши учун зарур ҳисобланмайдиган товарлар тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар, бошқа тансиқ маҳсулотлар, зеб-зийнат буюмлари киритилмайди. Шунингдек, хизматлар ҳам инсон учун муҳимлик даражаси ва ҳаётий зарурлигига қараб фарқланиши мумкин. «Истеъмол саватчаси»га кирувчи товарлар ва хизматлар тўплами ҳар бир мамлакатда турлича. Унинг таркиби давлат даражасида белгиланади. Бунда мамлакатдаги табиий иқлим шароити, иқтисодиёт,  ишлаб чиқариш салоҳияти каби омиллар ҳисобга олинади. 
Бу савол сайловчиларимиз билан учрашув-мулоқотлар жараёнида ҳам сайловчилар томонидан кўп бора берилган. Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ҳам бу масала юзасидан таклифлар келиб тушдики, Янги Ўзбекистон Конституциясида  ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамланиши шубҳасиз.

Носиржон ДЕҲҚОНОВ ёзиб олди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь