Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

25 April, 2025, 09:12

Иқтисодиёт

Келгуси йили Наманганда 2 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

  • 20.Декабря.2023
  • 545

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов инвестициялар, саноат ва савдо йўналишида 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилги режалар тақдимоти билан танишди.

Унда амалга ошириладиган хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар, экспорт ва саноат зоналари фаолияти муҳокама қилинди.

Келгуси йили вилоятда 2,0 млрд. АҚШ долларилик 1063 та инвестиция лойиҳалари, 803 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилади.

Шунингдек, 75 та саноат зонасида 350 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилади ҳамда 8,1 трлн. сўм миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Лойиҳалар асосан текстиль ва тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, мебель ва электротехника саноати йўналишида амалга оширилади. Бунинг натижасида 36 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими лойиҳалар доирасидаги қурилиш ишларини жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь