Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 09:34

Иқтисодиёт

МИБ: ЎТГАН 9 ОЙДА 21 МИЛЛИАРД СЎМДАН ЗИЁД МАБЛАҒ "ДАФТАР"ДАГИ ФУҚАРОЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛДИ

  • 30.Ноября.2021
  • 653

Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Мажбурий ижро Бюросининг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб бориши белгиланган. 
Фармонда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида депутатлар, кенг жамоатчилик учун ҳисобот берилди.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоятда бюро органлари томонидан эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 декабрдан жорий этилган тартибга кўра солиқдан ташқари давлатга ундирилган маблағлар ҳисобидан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун 21 миллиард 86,2 млн. сўм маблағлар ундирилиб, пропорционал тартибда йўналтирилди.
Бундан ташқари, давлат ижрочилари томонидан 1 трлн. 970,1 млрд. сўмлик 152 407 та ижро ҳужжати тамомланди. Шунингдек, сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида 235,4 млрд. сўм солиқ ундирувлари ундирилди. Давлат даромади фойдасига 12,9 млрд. сўмлик товар моддий бойликлар йўналтирилди.
Бугунги кунда аксарият мурожаатлар алимент ундириш билан боғлиқ. Бу йўналишда ҳамкор ташкилотлар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик билан тарғибот тадбирларини йўлга қўйганмиз. Бу яхши самара бериб, ўтган давр мобайнида 1137 та оила ўзаро яраштирилиб, қайта тиклашга эришилди. Шунингдек, ҳокимлик, прокуратура ва бандлик бўлимлари билан ҳамкорликда 1462 нафар қарздорнинг ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Масалан, жорий йилнинг сентябрь ойида бюронинг Наманган шаҳар бўлими ва прокуратура ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 20 нафар алимент тўловчини муқим ишга жойлаштиришга эришилди. 
Ўтган давр мобайнида жами 3 маротаба ҳудудий кенгаш йиғилиши ўтказилиб, кенгаш аъзолари ва бюрога бир қатор қўшимча вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги сектор раҳбарлари ва бошқа давлат идоралари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, ҳудудий кенгашнинг дастлабки йиғилишида тадбиркор Р. Камаловга 146,7 млн. сўм компенсация пулларини тўлаб бериш масаласи бевосита Наманган шаҳар ҳокими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 апрель куни тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
Асосийси, олдимизга қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш, олиб бораётган  ишларимиз ҳақида кенг жамоатчиликка ҳисобот беришимиз албатта, мамлакатимизда изчил йўлга қўйилган очиқлик сиёсатининг ёрқин кўринишидир. 

Дилмурод УМАРАЛИЕВ,
МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь