Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 12:11

Иқтисодиёт

Мукофот муборак!

  • 03.Сентября.2023
  • 803

Мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида Тўрақўрғонда яна бир қувончли хабар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, «Рунамтекс» хорижий корхонаси директори Маҳфуза Гумюш «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Ишлаб чиқаришга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ижобий томонлари кўп. Масалан, янгидан-янги технологиялар қўлланиладиган мазкур жараёнда маҳсулотлар тури ва ҳажми ортади. Ўзаро ҳамкорлик туфайли мамлакат экспорт салоҳияти тобора юксалади. Муҳими, янги иш ўринлари яратилиб, аҳолининг ишга эҳтиёжманд қисми фойдали меҳнат билан банд этилади. Фаолияти бошланганига бир неча йил бўлган «Рунамтекс» хорижий корхонаси ҳозирнинг ўзида юзлаб хотин-қизларни иш билан таъминлади. Келгусида улар сони янада кўпайиши кўзда тутилган.

Айни пайтда бир неча  ўлчамда замонавий тўшак ёпқичлари,  сочиқ ва ўнлаб турда футболкалар ишлаб чиқарилаётган мазкур корхонада Хитойдан келтирилган юқори самарали дастгоҳлар ўрнатилган. Замонавий андозадаги маҳсулотларнинг сифати ва кўриниши жаҳон бозорида тобора харидоргир бўлаётир.

«Ёшлар» кичик саноат зонасида жойлашган «Рунамтекс» корхонасининг янги қурилган биноси эса Оқтош маҳалласи кўркига  кўрк қўшди. Корхона бир гектар майдонни эгаллаган бўлиб, йилига 1 млн. 200 минг тонна, 10 млн. долларлик қийматдаги трикотаж маҳсулотлари Европа давлатларига экспорт қилинади. Бу ерда «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури асосида 700 та янги иш ўрни яратилади. Корхонанинг ўзида амалий мономарказ ташкил этилиб, янги қабул қилинган ишчилар касб-ҳунар ўрганади ва малакага эга бўлади. Бунинг ҳисобига тадбиркор бир қатор имтиёзлардан фойдаланади. 

– Маҳсулотларимизнинг барчаси ўзимизда етиштириладиган пахта толасидан тайёрланган матолардан тикилади. Демак, хомашё масаласида асло қийналмаймиз. Уларга ранг беришни эса узоқ йилларга мўлжалланган ишончли услубда амалга оширамиз.  Шу сабабли бу борада ҳам ҳеч қачон муаммо юзага келмаслигидан умидвормиз, – дейди корхона раҳбари. – Хуллас, соҳадаги кўп йиллик тажрибамга таяниб иш юритаётганимиз натижасида янги корхонамиз фаолиятини қисқа муддатда кўнгилдагидек йўлга қўя билдик. Ўйлаймизки, бундан кейин ҳам саноатдаги ҳар бир талаб ва таклифни обдон ўрганиб, юқори кўрсаткичларга эриша оламиз.

Зоҳидахон КЕНЖАЕВА,
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь