Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 01:43

Иқтисодиёт

НАМАНГАНДА ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН 300 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

  • 17.Марта.2021
  • 851

Наманган вилояти ҳокимлигида жорий йилда йўл-қурилиш соҳасида амалга ошириладиган ишлар тақдимоти  бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, мутасаддилар ва йўлсоз-қурувчилар иштирок этишди.

2021 йилда 300 миллиард сўм ҳисобига вилоят бўйича умумий узунлиги 1400 километр бўлган ички йўлларни таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, Наманган шаҳрининг ўзидаги 127 та 195,8 километр ички йўллар асфальтланиши, туманларда 1204,2 км ички йўлларни таъмирланиши режалаштирилган.

Тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ, 181,2 млрд, сўм ҳисобига 259,3 км ички йўллар асфальтланади ва 104,8 млрд, сўм ҳисобига 1 127,3 км ички йўллар шағалланади. Шунингдек, 13 та кўприк таъмирланади. 

Тақдимотда инвестиция дастури асосида 76 миллиард ҳисобига еттита умумфойдаланувдаги автомобиль йулларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь