Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

28 April, 2024, 04:56

Иқтисодиёт

Наманганни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз!

  • 13.Марта.2024
  • 310

Наманганда ўтган йили бандлик дастури доирасида 564,6 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаш режалаштирилиб, амалда 587,8 минг ишсизлар банд қилинди. Натижада, вилоятда ишсизлик даражасини йил бошидаги 8,9 фоиздан 8,1 фоизга ҳамда камбағалликни 12,9 фоиздан 10,5 фоизга камайтиришга эришилди.

Бу йилги мақсад ва режалар эса янада улкан. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов шаҳар ва туманлар кесимида айни йўналишда ишлаб чиқилган дастурлар, янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Вилоят раҳбари ҳар бир ҳудуд имкониятлари ва драйверидан келиб чиқиб, дастурларни янада бойитиш кераклигини таъкидлади. Айниқса, миграциядан қайтганлар учун янги иш ўринлари яратиш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалаларга эътибор қаратиб, лойиҳаларни янада такомиллаштириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Бу борада шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, мутасадди идоралар масъулларига тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь